Рамазон


Мусулмонлик – болаликдан ! (3-қисм)

26.04.2022

  • Вояга етмаган боланинг валийси – тарбиясидан масъул шахс ким ва унинг зиммасига нималар юкланади?
  • Болалар вояга етгач вожиб бўладиган амаллар

Давоми»

Мусулмонлик – болаликдан ! (2-қисм)

26.04.2022

  • Балоғат ёши шаръий ҳукмлар жорий этилишининг асосидир
  • Балоғатга етишнинг уч турли белгилари
  • Ўғил болалар қачон, қизлар қачон балоғатга етишади?

Давоми»

Мусулмонлик – болаликдан ! (1-қисм)

26.04.2022

  • Фарзандга меҳрибонлик қандай бўлади?
  • Болаларни неча ёшдан бошлаб намоз, рўза ва бошқа ибодатларга ўргатишимиз лозим?

Давоми»

Рамазон ҳилоли кўринди, алҳамдулиллааҳ (2022 йил 2-апрел шанба 1-рамазон куни)

01.04.2022

Мадинаи мунавварадаги биродарларимиздан олинган хабарларга кўра, шаҳарларнинг ташқарисида – янги ҳилол чиқишини кузатиш жойларида бир неча дақиқалар олдин Рамазон ҳилоли кўринди, алҳамдулиллааҳ.

Шундай қилиб, 2022 милодий йил 2-апрел шанба куни 1443-ҳижрий сана Рамазон ойининг биринчи кунидир.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп баракаларини ёғдирсин, бутун олам мўмин-мусулмонларини ҳақ устида дилларини бирлаштириб, нусрату ғалабаларга етказсин, устозимиз шайх Обидхон қори ака дохил барча беморларга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин … Давоми»

Рамазон шеърларидан

28.03.2022

1

Ягона Аллоҳга муножот

Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.

Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!

2

Фақат Рамазон

Рамазон учун деб, осмондан ой ҳам
Ҳар кеча ёғдирур маърифат-ирфон.

Самога йўл солган солиҳ амаллар
Ўрнини тўлғазур мағфират-ғуфрон.

Хаёлни банд айлаб, руҳни забт этмиш,
Гўзал, оҳанрабо тиловат, Қуръон.

Йўқсилларни йўқлаб, остона хатлаб,
Қалбларни эритгай саховат-эҳсон.

Бутун олам бўйлаб Қиёмат қадар
Исломга ёғилгай шарофат-ла шон

Ер узра бундайин қонунни жорий
Қилолмас бирор бир салтанат-султон

Бунча фазилатни жамул жам этган
Рамазон ойидир, фақат Рамазон!

Рўза ойида 7 васият

24.03.2022

Шайх Обидхон қори бемор бўлиб қолишларидан олдин рамазон муносабати билан мўмин-мусулмонларга тақдим этган васиятлари (қисқартирилган) Давоми»