Зулҳижжа


Зулҳижжанинг ўн кунлиги ҳақида қисқача эслатма

20.07.2020

 

Бир неча соатлардан сўнг ёки эртага кечқурун Зулҳижжа ойи бошланиши эҳтимоли бор. Янги ҳилол кўриниши билан иншоаллоҳ сиз азизларни бохабар этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ой Аллоҳ таоло ҳаром қилган энг улуғ тўрт ойнинг биридир.

Унинг аввалги ўн куни йил давомидаги кунларнинг энг улуғи, энг афзали. Зеро бу кунлар ичида Арафа куни (9-зулҳижжа), Қурбонлик байрами (10-зулҳижжа) ва ҳажнинг асосий амаллари бажариладиган кунлар (8, 9, 10, 11, 12, 13 зулҳижжа кунлари) бор Давоми»

Зулҳижжа ойи бошланди (2019 йил)

01.08.2019

Бугун (2019 йил 1-август) пайшанба куни Қуёш ботар вақти самода Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилинди.

Шунга биноан 2019 милодий йил 2 август жума 1440 ҳижрий сана муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Арафа куни (9-зулҳижжа) 2019 милодий йил 10 август шанба кунига тўғри келадиган бўлди.

Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайити эса 2019 милодий йил 11 август якшанба куни бўлади. Давоми»

Ийд Ал-Азҳо муборак!

21.08.2018

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

20.08.2018

Қисқа, бебаҳо ва шошилинч, бутун дунё аҳлига: Арафа лаҳзасига тайёрмисиз?

19.08.2018

Islom Ovozi

Арафа куни бошланишига бир неча соат қолди холос. (Бу йилги Арафа 2018 йил 20-август душанба кунига тўғри келяпти).

  • Йил давомидаги энг улуғ куннинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб қолайлик, Айниқса асрдан шомгача бўлган бебаҳо лаҳза (2-3 соатлик фурсат)ни дунё ишларига чалғиш билан бой бериб қўймайлик!

Давоми»

Қурбон ҳайитингиз – Ийдул Азҳо байрами муборак бўлсин

31.08.2017

Барча мўмин-мусулмон биродарларимизни ушбу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз!

Буюк Раббимиздан бутун оламга ҳидоят ва раҳмат, Аҳли Исломга мағфират ва нусрат ато қилишини сўраймиз. Давоми»