Бомдод вақтида ҳам саҳарликни давом эттирган одамга учта амал вожиб бўлади

Бўлимлар: 03. Рўза, Таҳририят

Савол:

Кечирасиз, саволим бориди:

Агар одам азонни эшитмаса, умуман эшитмагани сабабли овқатдан тўхтамаса нима бўлади?

(Муниса)

Жавоб:

Бомдод вақти кирганини билиши билан дарҳол тўхташ керак.

Тақвим (календар) орқали бўлса ҳам олдиндан билиб, соатга қараб, эҳтиётини олиб туриш керак. Азонни эшитиши шартмас.

Эҳтиётсизлик қилиб, бомдод вақти киргандан кейин ҳам саҳарликни давом эттирган бўлса қуйидаги учта нарсага амал қилиши вожиб бўлади:

  1. Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтиш ;
  2. Дарҳол таомдан тўхтаб, ўша кунги рўзани тутиш;
  3. Рамазон ҳайити ўтгандан кейин қазо рўза тутиб бериш.

Валлоҳу аълам.

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi