Оғизни қачон ёпиш лозим?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 19 рамазон (2008 м. 19 сентябр)

Савол: Оғизни қанча вақтгача ёпса бўлади? Азон айтгунигачами?

Катта раҳмат. Абдуллоҳ.

Жавоб:

Оғиз ёпиш субҳи содиқ пайтида бўлади. Субҳи содиқ тонг отишга бошлайдиган лаҳзадир. Субҳ бўлгандан сўнг емоқ-ичмоқ мумкин эмас…

* Таҳририятдан:

Жавобнинг тафсилотини Қори ака аудио тарзда баён қилганлар.

Масала билан батафсил танишиб чиқиш асносида «нима учун Билол розияллоҳу анҳу бомдод вақти киришидан олдинроқ азон айтар эдилар?», деган савол туғилиши мумкин.

Бунинг жавоби ва ҳикмати ҳадиснинг давомида айтилган:

«لا يمنعن أحدا منكم أذان بلال أو نداء بلال من سحوره فإنه يؤذن أو قال : ينادي ليرجع قائمكم ويوقظ نائمكم»

«Билолнинг азони сизларни саҳарлигингиздан ман қилиб қўймасин, чунки у қоим бўлиб (таҳажжуд ўқиб) турганларингизни қайтариш учун (таҳажжуддан тўхтаб саҳарлик қилиб олишлари учун) ва ухлаб ётганларингизни уйғотиш учун (дам олаётганлар тезроқ туриб саҳарлик қилиб олишлари учун сал эртароқ) азон айтади».

(Имом Муслим ривоятлари).

Шунга биноан Ислом оламининг бир қанча диёрларида, жумладан Макка ва Мадина шаҳарларида ҳам, бомдод вақти киришидан бир соатча олдин биринчи азон айтилади. Кейин бомдод вақти кириши биланоқ иккинчи азон айтилади. Бу икки азоннинг ўртасидаги фарқ шуки: биринчисида «ас-солату хойрун минан-навм» айтилмайди.

Валлоҳу аълам.