Рўзадор одам қандай таҳорат олади?

Савол: Рўзадор киши таҳоратни қандай олади, яъни оғизга сув олиб ғарғара қилса бўладими?

Шоҳида.

Жавоб: Рўзадор киши таҳоратни рўзадан бошқа оддий кунларда қандай олса ўшандай олади. Аммо оғиз чайган пайтда эҳтиёт бўлиши лозим. Яъни оғизни томоқнинг тўригача чайишдан сақланиш керак. Токи ичига сув кетиб қолмасин. Агар инсон рўза экани эсида бўлгани ҳолда эҳтиётсизлик туфайли ичига сув кетиб қолса, рўзаси очилади.

Мавзуга оид савол-жавоблардан яна:

* Рўза пайтида тиш пастасидан фойдаланиш мумкинми?

* Кўзга суюқ дори қуйса рўзаси бузиладими?

* Рамазон куни ғусл қилиш, оғиз – бурун чайиш мумкинми?