Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар

Мавзу хулосасини тез ва лўнда ҳолатда билишни истаганлар учун


Бемор рўза тутиши ва рўзадор укол олиши ҳукми

21.04.2021

  • Бемор киши агар касаллиги оғир бўлмаса рўза тутади
  • Озуқа ҳисобланмайдиган укол рўзани бузмайди Давоми»

Рўзага оид 5 та масала ҳақида қисқа жавоб

14.05.2019

1

Ўз нафсини жиловлай олган одам рўза пайтида аёлини шаҳватсиз ўпиши ёки қучоқлаши жоиз. Аммо ўзини тия олмайдиган одам учун жоиз эмас. Агар бу каби ҳаракатлар сабабли маний келса, рўза очилади. Шунинг учун уламолар бу икки ишнинг макруҳ эканини айтишган Давоми»

Рўза ҳақида такрор-такрор сўраладиган 10 та савол жавоби

05.06.2018

Таҳририятдан:

Ушбу савол-жавоблар муайян бир тартибга солинмаган. Балки минглаган савол-жавоблар орасидан ажратилиб, имкон қадар қисқартирилган ҳолда тақдим этилмоқда. Давоми»

Сигарет чекиш ҳаром ва рўзани бузади

02.06.2018

Савол: Рўза тутганда чекиш мумкинми?

Эрик.

Жавоб:

Фиқҳ китобларида рўзани бузувчи амаллар қаторида тутун ҳам саналган. Чунки тутун ҳам жисм саналади. Аммо ҳид жисм эмас. Инсоннинг димоғига тутун ҳиди урилса ёки ўзи бирор нарсани (масалан атирларни) ҳидласа рўза очилмайди.

Ўз ихтиёри билан тутунни ичига ютса рўзаси очилади. Тамаки, сигарет каби нарсаларни чекиш шубҳасиз рўзани бузади. Давоми»

Рўзаси бузилган киши рўзани зоҳиран давом эттиради, кейин қазосини ҳам тутади

31.05.2018

Савол: Истимно рўзани бузса, кейин овқат еяверадими?

Мўмин.

Жавоб: Истимно билан рўзасини очган одам «Энди барибир оғзим очилди», деб овқат еявериши мумкин эмас. Чунки рўзани қассдан очган одам то ифтор пайти бўлгунча рўзадорлар билан бир хилда ўзини тийиши вожиб Давоми»

Рўзадор чўмилиши ва оғиз-бурун чайиши жоиз, фақат ичига сув кетиб қолишдан эҳтиёт бўлиши лозим

30.05.2018

Оиша ва Умму Салама оналаримиз розияллоҳу анҳумодан ривоят:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилалари билан бирга бўлиб, жунуб бўлган ҳолда тонг оттирардилар, кейин ғусл қилиб рўза тутар эдилар». Давоми»