Бемор киши қандай рўза тутади?

Савол: Дори-дармонга муҳтож кишиларнинг рўзалари қандай бўлади?

Юлдуз.

Жавоб: Ичга ютиладиган дори-дармонлар рўзани бузади. Даволанишга муҳтож кишилар агар касалликлари қаттиқ бўлмаса, дориларни оғиз очгандан кейин истеъмол қиладилар. Аммо касаллик зўрайиб кетиш хавфи бўлса, бундай беморлар рўза тутмайдилар. Улар соғайганларидан сўнг касаллик пайтида қолдирган ҳар бир кун рўза учун бир кундан рўза тутиб берадилар. Агар рўза тутишга умуман қодир бўлмасалар, ҳар бир кун учун фидя берадилар. Яъни бир кун рўза учун битта мискиннинг қорнини бир марта тўйғазадилар.