«Биз қамоқда жумъа намозини сал кечроқ ёки эртароқ ўқишимиз жоизми?»

26.06.2015

Савол:

Ассалому алайкум … Биродарлар, мен Русия давлати қамоқхонасидаман. Бу ерда жумъа намози ўқиймиз. Фақат соат 3 да ўқияпмиз. Аслида пешин вақти 12.40 да киради. Бизда у вақтда тўпланишга имкон йўқ. Чунки бу ер ходимлари рухсат беришмаяпти. Баъзи биродарлар «фарз вақтини ўтказворяпмиз, вақт кечикяпти», деб пешин ўқишяпти. Шундай ҳолда нима қилишимиз тўғри бўлади? Давоми»

«Ким сабрли бўлишга ҳаркат қилса Аллоҳ уни сабрли қилиб қўяди …».

22.06.2015

Савол:

Сабр Аллоҳдан эканига оят ёки ҳадисдан ҳужжат борми? Мен шубҳа қилмайман Аллоҳдан эканига, фақат оят ёки ҳадис борми, шуни билмоқчидим.

Жавоб:

Нафақат сабр, балки барча нарсалар Аллоҳдан. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсани Аллоҳдан сўраб илтижо қиламиз. Лекин, дуонинг ўзи билан иш битмайди. Балки Аллоҳ буюрган ва рухсат берган барча сабабларни бажариш лозим. Ана шу сабаблардан бири дуо билан бирга инсон ўзи талаб қилаётган нарсаларини ўзлаштириш учун ҳаракат қилиши керак. Давоми»

Аёллар номаҳрамлар олдида юзларини ёпишлари лозим

20.06.2015

Савол:

Аёллар номаҳрамлар олдида юзларини ёпишлари вожибми?

Жавоб:

Аёллар бегона эркаклардан юзларини ёпиб юришлари афзаллигида шак-шубҳа йўқ. Бу нуқтада барча уламолар иттифоқ қилганлар.

Аммо ундан қуйироқ даража – аёл киши фақат юзини очиб юриши (юзига ҳеч қандай зийнат аралаштирмаган ҳолида, яъни лаблари ва кўзларига ҳар-хил нарсаларни сурмасдан, табиий ҳолатда очиб юриши) жоизми ёки ҳаромми деган нуқтада бироз ихтилоф бор. Давоми»

Рўзадор киши кундузи чарчаб қолган пайт ухлаб дам олиши жоиз

19.06.2015

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Азиз устозимизга Аллоҳдан шифо тилайман ва сизларни Рамазон ойи муносабати билан табриклайман. Рўзадор ухлаши мумкинми? Жавобингларни кутаман.

(Абдуллоҳ)

Жавоб:

Дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул этсин, устозимизга шифойи комил берсин, Рамазон ойини барчамиз учун баракотли қилиб, улуғ кунларни ғанимат билишга муваффақ айласин ва Ўз даргоҳида улуғ мақомларга кўтарсин.

Рўзадор киши кундузи чарчаб қолган пайт ухлаб дам олиши жоиз. Чунки, уйқу рўзани бузадиган амаллардан эмас.

Бироқ, баъзи бир дангаса одамлар қимматбаҳо лаҳзаларни уйқу билан ўтказиб юборишлари жуда ҳам ачинарли аҳвол.

Муборак Рамазон ойини ибодатлар билан ғанимат билиб олиш ўрнига уйқу ёки бефойда нарсалар билан ўтказиб, Аллоҳ берган мана бу қисқагина умрни исроф қилиб юборган киши шак-шубҳасиз ўзига ўзи чексиз зулм қилган бўлади. Аллоҳ асрасин. Давоми»

2015 йил 18 июн пайшанба – муборак Рамазон ойининг биринчи куни

16.06.2015

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1436, милодий 2015 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган пайшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра чоршанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ҳилол кўринмагани хабар қилинди.

Шунинг учун, 2015 йилнинг 18 июн, пайшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ сийратлари (194-256 ҳижрий)

16.06.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил, 3 ноябр

  • Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира ибн Бардезбаҳ Ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ яшаган даврлари 194-256 ҳижрий = 810-870 милодий йиллар.
  • Имом Бухорийга насиб бўлган улуғ шараф Саҳиҳул-Бухорий китоби Қуръони каримдан кейинги ўринда турадиган энг улуғ китоб деб эътироф этилишидир, бундай мартаба энди бошқа ҳеч кимга насиб бўлмайди.
  • Тарихда Бухорога нисбат берилган юзлаб уламолар ўтган бўлсаларда, «Бухорий» дейилганда биринчи ўринда фақат битта шу имом кўзда тутилади. Давоми»