Мусо ва Хизр алайҳимассалом қиссаси

15.12.2017

Бу қисса Қуръони каримнинг Каҳф сурасида (60-82 оятларида) зикр қилинган. Ҳадисларда яна ҳам муфассалроқ баёни келган. Биз бу ерда муттафақун алайҳи – Бухорий ва Муслим саҳиҳ тўпламларида келган ривоятлардан асосий жойларини танлаб олишга ҳаракат қилдик. Давоми»

«Ана ўшалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидирлар…»

12.12.2017

Ваъда ва аҳдлар одамларнинг хулқлари қандай эканлигини очиб-кўрсатиб берадиган муҳим тажрибалардир. Хулқи гўзалнинг вафодорлиги ҳам гўзал шаклда бўлади.

«Ана ўшалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидирлар! Улар аҳдга вафо қиладилар ва уни чиройли адо этадилар». (Ҳадиси шариф, имом Аҳмад ривоятлари).

● Қарзларни чиройли адо этиш вафодан;
● Расулуллоҳ ҳаётларидан намуналар;

 

«Гўзал хулқлар» силсиласи / «24-суҳбат: Вафодорга Аллоҳ мададкор (2)» дарсидан лавҳа

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

“Ислом Овози” телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi

Саволлар ва фикр-мулоҳазалар учун Телеграм ва ВатсАп рақами: +46705555548

Эр-хотин саккизлиги

10.12.2017
 
* Эр-хотин орасида келишмовчилик рўй берганда саккизта нарсадан сақланиш керак:
 
1. Қарғаш, дуои бад қилиш;
 
2. Эски хатоларни эслаш;
 
3. Ҳақоратли сўзларни тилга олиб, бақир-чақир қилиш;
 
4. Уриш, калтаклаш, жисмоний ва руҳий азоблар билан қийноққа тутиш;
 
5. «Бирга яшагандан кўра ўлганим яхши, жавобимни беринг» ёки «жавобингни бердим, кўзимга кўринма, йўқол…» деганга ўхшаш сўзларни тилга олиб ажралишга , орага талоқ тушиб қолишига шошилиш;
 
6. Фарзандларга билдириб, норасидаларни руҳан эзиб, бахтсиз ва носоғлом ҳолда улғайишларига сабабчи бўлиш;
 
7. Бошқаларни аралаштириб, муаммони баттар қилиб юбориш. (Ҳатто энг яқин қариндошларни ҳам аралаштирмасдан, эр-хотин ўзлари имкон қадар тезроқ ярашиб олишга ҳаракат қилишлари лозим) ;
 
8. «Кўз тегди, бўлар иш бўлди, энди ярашиб бўлмайди…», деган гапларга ўхшаш бўлар-бўлмас гумонларга таслим бўлиш.
 
 
* Бундай ёқимсиз ҳолатларнинг олдини олиб, қуйидаги САККИЗТА ТАВСИЯГА АМАЛ ҚИЛИНГ :
 
1. Тақволи, тоат-ибодатли ҳаёт кечиришга ҳаракат қилинг. Чунки, оила бахтига рахна соладиган энг хатарли нарса гуноҳ-маъсиятлардир.
 
2. Орани ислоҳ этиш учун айрим ҳақ-ҳуқуқларингиздан воз кечинг. Сиздан хато ўтмаган бўлса ҳам ўрни келганда узр сўрашдан уялманг;
 
3. Бағри кенг, кечиримли инсон бўлинг, ҳамма хатоларга эътибор бераверманг. Беайб Ягона Аллоҳ! Турмуш ўртоғингиздан содир бўлган айрим хатоларни имкон қадар кўрмагандай-билмагандай унутиб юборинг;
 
4. Ихтилоф кучайиб кетмасдан туриб суҳбатни яхши мавзуларга буриб юборинг. Умр йўлдошингизнинг яхшиликларини илиқ сўзлар билан ёдга олинг;
 
5. Эътироз ва танқидларга қизишмасдан, хотиржамлик , вазминлик ва босиқлик ила яхши муносабат билдиринг;
 
6. Ёмон нарсаларни эсга соладиган ҳолатдан чиқиш учун енгил бир саёҳатга олиб боринг, дам олдиринг, асабларни тинчлантиринг. (Бу асосан эрнинг зиммасида. Аёл эса эри учун зийнатланиб, хоналарни тозалаб, тартиблаб, хушбўй ҳидлар ва чиройли гуллар билан безаб, эрнинг ғазабини кетказишга, розилигини олишга ҳаракат қилади).
 
7. Муаммонинг илдизига тўғри ташхис қўйиб, секин-асталик билан чиройли ечим қидиринг;
 
8. Ягона Аллоҳдан доимо мадад сўраб туринг. Зеро, қалблар Унинг қўлида, истаган заҳоти ўзгартириб беради. Умидсизлик эса шайтондан, Аллоҳ барча ёмон хислатлардан асрасин …
 
Валлоҳу аълам.
 
Дунё имтиҳонидан аъло баҳолар билан ўтиб олиш барчамизга насиб бўлсин …
 
(Эркин таржима)
 
«Ислом Овози» таҳририяти
 
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
 
 
Саволлар ёки фикр-мулоҳазалар учун Телеграм ва ВатсАп рақами: +46705555548

 

Вафодорга Аллоҳ мададкор (видеолавҳа)

09.12.2017

Битим-келишувларга риоя, аҳдга вафо деган тушунчаларсиз ҳаёт кечириш мумкинми? Бундай нарсалар аслида нима учун керак? Ислом бу ҳақида нима дейди?

Шайх Обидхон қорининг маърузаларидан ушбу қисқа лавҳани тингласангиз бунга албатта жавоб топасиз, иншоаллоҳ.

  • Вафо ўрнида мусулмон ҳам кофир ҳам баробар;
  • Бажариш қийинлиги учун келишув тузилади;
  • Қарзларни чиройли адо этиш вафодан.

«Гўзал хулқлар» силсиласи / «24-суҳбат: Вафодорга Аллоҳ мададкор (2)» дарсидан лавҳа

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

Телеграм @islomovozi

Саволлар ёки фикр-мулоҳазалар учун Телеграм ва ВатсАп рақами: +46705555548

«Исроил»нинг Ғаззадаги қатли оми ҳақида (Шайх Обидхон қори, 2009 йил)

07.12.2017

Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида огоҳ этади:

«… Агар улар сизларнинг устингиздан ғолиб бўлсалар сизларнинг ҳақингизда на қариндошчиликни ва на аҳду келишувларни риоя қиладилар …». Давоми»

АҚШ Қуддусни “Исроил” пойтахти деб эълон қилишига муносабат

07.12.2017

Кеча, 2017 йилнинг 6- декабрида Трамп бошчилигидаги АҚШ ҳукумати ўз тарихидаги энг катта хато ва жиноятлардан бирига йўл қўйиб, Қуддус шаҳрини “Исроил”нинг пойтахти деб тан олишини ва ўз элчихонасини ҳам у ерга кўчиришини эълон қилди.

“Қалам” жамияти АҚШнинг ушбу халқаро қонунларга, ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қатор қарорларига (чунончи, 1980 йилда имзоланган 478- резолюциясига) мутлақо зид бўлган қарорини кескин қоралайди ва бу қадамни тарихий жиноят деб билади. Давоми»