Золимнинг ниҳояси

02.09.2016

Таҳририятдан:

Ўзбекистондан расман хабар берилишича, юртимизни чорак асрдан буён даҳшатли зулмлар билан бошқариб келган қонхўр мустабид миясига қон қуйилиши оқибатида ҳалок бўлди. Қанча-қанча мусулмонлар хушхабарни эшитишлари билан дарҳол Аллоҳ таолога саждаи шукр қилмоқдалар.

Бу золим ҳам ўзидан аввалгилар каби барча жиноятлари учун бутун оламларнинг Парвардигори, золимларни қаҳр этгувчи Зот Аллоҳ таоло ҳузурида ҳисоб-китобга тутилиб, адолатли жазога тортилажак, иншоаллоҳ.

Унинг охирги жиноятларидан бири ўзбек халқининг машҳур имоми шайх Обидхон қори аканинг бошларига ўқ уздириб ўлдиришга ҳаракат қилган эди. Аллоҳ Қори акани Ўзининг марҳамати ила асради, золим эса ўзининг миясига қон қуйилиши оқибатида ҳалок бўлди, алҳамду лиллоҳ.

Ушбу муносабат билан шайх Обидхон қори ака – Аллоҳ комил шифо берсин – бир неча йил муқаддам золимларнинг ачинарли аҳволи ҳақида сўзлаган маърузаларидан муҳим лавҳани тақдим этмоқдамиз: Давоми»

Зулҳижжа ойи 2016 йил 3 сентябр шанба куни бошланади, Қурбон ҳайити 12 сентябр душанба куни

01.09.2016

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича эртага 2016 йил 3 сентябр шанба муборак Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир.

Демак, 2016 йил 11 сентябр якшанба Арафа куни, 12 сентябр душанба куни Явмун-Наҳр, яъни Ийдул-Азҳо байрами – Қурбон ҳайити бўлади, иншоаллоҳ. Давоми»

Эртага Зулқаъданинг 30 куни

01.09.2016

Маккаи мукаррамадаги биродарларимиздан келаётган хабарларга кўра бугун 1 Сентябр куни зулҳижжа ҳилоли кўринмади.

Саудия олий маҳкамасининг расмий баёноти кутиляпти.

Эртага 30 зулқаъда, 3 Сентябр шанба куни 1 зулҳижжа бўлиши аниқроқ бўлиб турибди.