01. Зикр ва дуолар


Иброҳим алайҳиссаломнинг Қуръонда зикр қилинган дуолари

15.03.2017

Қуйида Қуръони каримда келган Иброҳим алайҳиссалом дуоларининг тўплами тақдим этилмоқда.

Ушбу муборак дуоларни ёд олиб, такрорлаб, доимо Аллоҳ таолога илтижолар қилиб яшайдиган мўмин ва мўмина учун Парвардигор Ўзи икки олам бахт-соадатини ато этади. Давоми»

Кийиниш ва ечинишга оид зикрлар

13.03.2017

Биринчи зикр: кийим кийишда ўқиладиган умумий дуо

عن معاذ بن أنس رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :

«مَنْ لَبِسَ ثَوْبًا فَقَالَ :

الْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا الثَّوْبَ وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ

غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ «. Давоми»

Таҳорат ва ғуслга оид зикрлар

29.07.2016

Ҳожатхонага киришдан олдин ўқиладиган зикр: 

“اللّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الخُبُثِ وَالخَبَائِثِ“.

متفق عليه.

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сендан урғочи ва эркак жинлардан (барча ёмонликлардан ва нопок нарсалардан) асрашингни сўрайман”. Давоми»

Уйғонганда ўқиладиган зикрлар

09.07.2016

1- Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси уйғонганларида қўллари билан юзларини артиб, уйқу асоратини кетказардилар. Сўнг осмонга назар ташлаб Оли Имрон сурасининг охирги ўн оятини ўқир эдилар. Давоми»

Ухлашдан олдин ўқиладиган зикр ва дуолар

18.05.2016

1- Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча тўшакларига ётган пайтлари икки кафтларини жамлаб, унга куф-суф қилиб, Қуръони каримнинг охиридаги учта сурани ўқирдилар ва баданларидан қодир бўлган (яъни, қўллари етган) жойларигача ана шу кафтлари билан суртиб чиқардилар. Ушбу амални кетма-кет уч марта бажарар эдилар. Давоми»

Шом аҳли ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо

02.05.2016

2011 йилдан буён Суриянинг мустабид режими ва бу режимга ёрдам бериб келаётган баъзи ваҳший давлатлар Сурия мусулмон халқини қирғинбарот қилишда давом этиб келаяпти.

Шу кунларда (2016 йил 1-май) Ҳалаб шаҳри тўхтовсиз ёғдирилаётган бомбалар билан вайрон қилинмоқда.

Ваҳший режим ва унинг ҳомийлари ёш болалар, аёллар, масжидлар, мадрасалар, шифохоналар ва барча бегуноҳ жонзотлару жамодотларни ҳам нишонга олмоқда. Давоми»