Савол-жавоблар


Эр ва аёл вазифалари (бола тарбиясида 3 та муҳим қоида)

26.10.2023

Аёллар учун илмий-иймоний суҳбатлар силсиласидан

  • Бола тарбиясида ота-оналарга 3 та муҳим қоида

Давоми»

Аёлнинг ЭР устидаги ҳақ-ҳуқуқи

17.10.2023

Ҳадиси шариф шарҳи

Аёллар учун илмий-иймоний дарслар силсиласидан

Шайх Обидхон қори суҳбатлари

Давоми»

Рамазонда Қуръонни 10 марта хатм қилган Абдуллоҳдан савол: қилган ибодатини ошкор этиш риё бўлмайдими?

22.04.2023

Савол:

Мен Қуръон ўқишни ёқтираман ва кўп ўқийман. Хусусан Рамазонда ҳамма бўш вақтимни қироатга сарфлайман. Биродарлар қанча хатм қилдингиз деб сўраганда уларни ҳам қизиқтириш учун ростини айтсам риё ёки сумъа бўлмайдими? Алҳамдулиллоҳ, шу Рамазонда Аллоҳ мени 10 марта хатм қилишга қодир қилди. Лекин мендан сўрашганда «Хатм қилиш учун ўқимайман» деяпман. Лекин бошқа жиҳатдан бола-чақа ва иш-ўқиш билан ҳам инсон бунга эришиши мумкинлигини маълум қилмоқчиман. Аллоҳ ҳаммамизнинг ибодатларимизни холис Ўзининг юзи учун қилсин. Риё-сумъакорлардан қилиб қўймасин, омин. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Давоми»

Ҳайит намозини ўқий олмаган киши нима қилади?

22.04.2023

Савол:

Биз Рамазон ҳайитига чиқа олмадик, шунинг ҳукми борми, деб сўраган эдик. Чиқа олмаганимиз учун гуноҳкор бўлган бандалар қаторида бўламизми? Шунга бир очиқлама қилсангиз. Биз нима қилайлик?

(Мусофирлар номидан Азизбек, Туркия)

Устозимиз Обидхон қори жавоблари – Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин – :

Ийд намози Ислом шиорларидан бири бўлиб, унинг ҳукми шуки, жумъа ўқиши фарз бўлган одамнинг зиммасига ийд намозини адо этиш вожибдир. Давоми»

Никоҳда йигит ва қиз бир-бирига муносиб оилалардан бўлишлари аҳамияти (қисқартирилган)

28.11.2021

Савол:

«Бир биродаримни турмуши бузилиш арафасида. Қизни турмушга беришда куёвни яхши суриштирмасдан узоқ жойга узатилган.У оила динни яхши тушунмайдиган, қайнота номаҳрам экан, яъни болани ўзини отаси эмас. Бола 2-онасига итоат қилар экан. Онани ўзини фарзанди бўлмаган. Она эри ва келинидан бир биридан қочмасликни ва келиндан уйда рўмолсиз юришни талаб қилган. Қиз итоат қилмай қайнона билан уришиб чиқиб кетган. Энди эри бошқа уй олиб бераман ота-онамга кўринмайсиз, ҳомилангиз етим бўлмасин деяпти. Қизни онаси «қизим яшамасин, ўзи ҳам бўлажак фарзанд ҳам тақвосиз бўлиши мумкин», – деяпти. Шундай пайтда нима қилиш керак?» (Умму Мухлиса)

Қуйидаги аудио тасмада шайх Обидхон қорининг батафсил жавобларидан энг муҳим деб билинган дақиқалар танлаб олинган. Давоми»

Қунут дуоси ҳақида ҳадислар ва ихтилоф чиқарувчиларга огоҳлантирув

22.09.2021

  • Қунут дуоси ҳақида ҳадислар
  • Ихтилоф чиқарувчиларга огоҳлантирув

Давоми»