33. Ҳар-хил


Сеҳрдан қутулиш йўли

13.11.2016

Савол:

Сеҳрланган инсонни қандай муолажа қилинади?

Сеҳрланган инсонга руқя оятлари ўқилябди. Ичига киритиб қўйилган жин айтияптики: «мен боғлаб қўйилганман. Тугунларни ечсанглар, кейин чиқаман».

Бундай ҳолатда нима қилинади?

Агар тугун тугилган бўлса ва ўша тугун топилмаса қандай даволаш мумкин? Давоми»

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоиз бўлиш шартлари

11.11.2016

Савол:

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоизми?

Жавоб:

Жисмоний ёки ақлий тарбия бўладиган фойдали ўйинлар қуйидаги бешта шартга риоя қилинса жоиз бўлади: Давоми»

Жинни чиқариш учун беморни калтаклаш жоизми?

04.11.2016

  • Салафларнинг қиссаларидан намуна:

Агар инсонга жин кириб олган бўлса, ундай беморни даволаш учун моддий дори-дармонлар кор қилмайди.

Балки Қуръони карим қироати ва саҳиҳ зикр-дуолар ҳамма томонлама барча касалликларга шифо бўлади. Давоми»

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги 10 куни?

28.08.2016

Савол:

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги 10 куни?

Жавоб:

Зулҳижжанинг аввалги ўн куни билан рамазоннинг охирги ўн куни йилнинг энг улуғ кунларидир.

Бу кунларда бажариладиган ҳар бир солиҳ амал бошқа кунлардаги солиҳ амаллардан бир неча баробар афзал бўлади. Давоми»

Кофирлар ҳукми остидаги маҳкамаларга мурожаат қилиш ҳақида фатволар

29.01.2016

Устозимиз шайх Обидхон қори акага – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – суиқасд уюштирган қотил Юрий Жуковскийнинг устидан чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазоси ҳукми 2016 йил 9 феврал кунидан бошлаб аппеляция судида қайта кўриб чиқиладиган бўляпти.

Биз барча адолатпарвар инсонларни Қори аканинг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда давом этиб, қотилга умрбод қамоқ жазоси берилишини, бу жиноят ортида турган ўзбек ҳукуматига расмий айблов эълон қилинишини ва халқаро маҳкамага тортилишини сўраб, суднинг иккинчи босқичида ҳам фаол иштирок этишга тарғиб этамиз.

Шу ўринда баъзи биродарларимиз бу масалага шаръий муносабатни ўрганиш мақсадида юборган саволларига жавоб тарзида Ислом уммати эътироф этган буюк алломаларнинг фатволаридан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз: Давоми»

Шариат ҳукмини татбиқ этиш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида Ибн Таймийя фатволари

16.12.2015

Шариат ҳукмини татбиқ этиш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله تعالى

«… وكذلك الكفار من بلغته دعوة النبي صلى الله عليه وسلم في دار الكفر، وعلم أنه رسول الله؛ فآمن به، وآمن بما أنزل عليه، واتقى الله ما استطاع – كما فعل النجاشي وغيره – ولم يمكنه الهجرة إلى دار الإسلام، ولا التزام جميع شرائع الإسلام؛ لكونه ممنوعاً من الهجرة، وممنوعاً من إظهار دينه، وليس عنده من يعلمه جميع شرائع الإسلام فهذا مؤمن مِن أهل الجنة.

كما كان مؤمن آل فرعون مع قوم فرعون، وكما كانت امرأة فرعون، بل وكما كان يوسف الصديق عليه السلام مع أهل مصر. فإنهم كانوا كفارا ولم يكن يمكنه أن يفعل معهم كل ما يعرفه من دين الإسلام؛ فإنه دعاهم إلى التوحيد والإيمان فلم يجيبوه. Давоми»