30. Спорт, бўш вақт, ўйин


Бокс ва кикбоксинг каби зарарли спорт турлари ҳаром

17.11.2016

Бир-бири билан курашиш асносида рақибининг аъзойи баданига аниқ зарарлар етишига сабаб бўладиган ҳаракатларга қўл уриш ҳаромдир.

Ана шундай зарарли ҳаракатларни ўз ичига олган спорт турлари, уларга ҳомийлик қилиш ва ойнаи жаҳон орқали намойиш этиш ислом аҳкомлари нуқтаи назаридан қатъиян тақиқланади. Давоми»

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоиз бўлиш шартлари

11.11.2016

Савол:

Футбол, баскетбол, сузиш каби ўйинларни ўйнаш ва томоша қилиш жоизми?

Жавоб:

Жисмоний ёки ақлий тарбия бўладиган фойдали ўйинлар қуйидаги бешта шартга риоя қилинса жоиз бўлади: Давоми»

Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

18.01.2016

Савол:

Аёл киши ўз эри учун ўйинга тушиб бериши ҳукми қандай?

(С)

Жавоб:

Уламолар аёл киши ўз эри учун бир неча шартларга риоя қилган ҳолида рақсга тушиб ўйнаб бериши жоиз бўлади, деб фатво беришган: Давоми»

Рўзадор киши кундузи чарчаб қолган пайт ухлаб дам олиши жоиз

19.06.2015

Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Азиз устозимизга Аллоҳдан шифо тилайман ва сизларни Рамазон ойи муносабати билан табриклайман. Рўзадор ухлаши мумкинми? Жавобингларни кутаман.

(Абдуллоҳ)

Жавоб:

Дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул этсин, устозимизга шифойи комил берсин, Рамазон ойини барчамиз учун баракотли қилиб, улуғ кунларни ғанимат билишга муваффақ айласин ва Ўз даргоҳида улуғ мақомларга кўтарсин.

Рўзадор киши кундузи чарчаб қолган пайт ухлаб дам олиши жоиз. Чунки, уйқу рўзани бузадиган амаллардан эмас.

Бироқ, баъзи бир дангаса одамлар қимматбаҳо лаҳзаларни уйқу билан ўтказиб юборишлари жуда ҳам ачинарли аҳвол.

Муборак Рамазон ойини ибодатлар билан ғанимат билиб олиш ўрнига уйқу ёки бефойда нарсалар билан ўтказиб, Аллоҳ берган мана бу қисқагина умрни исроф қилиб юборган киши шак-шубҳасиз ўзига ўзи чексиз зулм қилган бўлади. Аллоҳ асрасин. Давоми»