Турли


Дилимизу тилимиз ҳам рўза тутсин !

18.03.2024

Туҳмат, иғво, ёлғон, ғийбат ва ҳоказо ёмон сўзлар ва ишлар билан фитна тарқатадиган кимсанинг рўзасидан нима фойда?! Давоми»

Сўфи Оллоёр бобомиздан бебаҳо дурдоналар

05.03.2024

Обидхон Собитхон ўғли суҳбатларидан Давоми»

Имом Абу Муслим Хавлоний ҳаётларида ажойиб воқеалар

06.02.2024

Шайх Обидхон қори суҳбатлари Давоми»

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (Имом билан адиб суҳбати, PDF нусхаси)

30.12.2023

ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ

(Имом билан адиб суҳбати, “Ёшлик” журнали, 1992 йил, PDF нусхаси) Давоми»

Read

(7) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил) охирги қисм

28.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

ОХИРГИ ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Мана, сиз билан кўп нарсалар ҳақида фикр алмашдик. Имомнинг вазифаси фақат беш маҳал намоз ўқиш эмас. Сиз кўп одамлар билан муомалада бўласиз, хонадонлар, мактаблар, турли ташкилотларга суҳбатга бориб турасиз, худди бир жамоат арбобидек, бўш вақтингизни топиш қийин. Ҳар ҳолда, бўш вақт бўлади, ана шу бўш вақтингизни нималарга сарфлайсиз? Мана, китобларингизни кўриб турибмиз, ҳазрат Навоийнинг китоблари бор, мана, қомуслар, ҳатто Ожеговнинг “Рус тилининг изоҳли луғати” турибди. Умуман, бизни қисқа бўлса ҳам таржимаи ҳолингиз, бугунги кунда дин ходимининг нима билан нафас олаётгани қизиқтиради. Бугунги адабиётга муносабатингиз қандай?

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Ҳаётимнинг диққат-эътиборни ўзига тортадиган жиҳати йўқ. Оддий бир ишчи-хизматчи оиласида, оддий бир диндор оиласида, имон-эътиқодли, ихлосли, илми бўлмаса ҳам, лекин шу эшитганига маҳкам амал қиладиган бир тақволи хонадонда туғилганман, Худога шукр қиламан Давоми»

(6) ШАРИАТ ВА ЖАМИЯТ (“Ёшлик” журнали, 1992 йил)

25.12.2023

Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг имоми Обидхон Собитхон ўғли билан суҳбат

давоми

VI ҚИСМ

ТОҲИР МАЛИК:

– Ҳозир жуда кўп диний китоблар чиқяпти. Кузатишимизга қараганда, китобларнинг саводи чатоқроқ. Оятлар турли китобларда турлича талқин қилиб етказиб бериляпти. Энг ташвишланарли ҳол шунда-ки, диний китоблар Аллоҳ таолонинг сўзлари, айрим одамлар учун чайқовчилик манбаига айланиб қолди.

ОБИДХОН СОБИТХОН ЎҒЛИ:

– Бу масалада икковимизнинг фикримиз бир хиллиги кўриниб турибди. Аллоҳнинг оятларини, дини ислом таълимотларини пуллаб, шу орқали бойлик орттиришлик – ўтакетган даражада нодонлик, шафқатсизлик, тошбағирлик, салкам имонсизлик, Давоми»