Рисолалар


Қиёматдан олдин яҳудлар мағлуб бўлиши ва Ғарқад дарахти ҳақидаги ҳадиси шариф

21.05.2021

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Давоми»

Шаъбон ойи бошланди, қарзларимизни тезроқ адо этиб олайлик

15.03.2021

ISLOM OVOZI

Бугун – 2021 йил 14 март душанба куни шаъбон ойининг биринчи кунидир.

• Зиммасида қазо ёки вожиб рўзаси борлар учун эслатма:

Кимнинг зиммасида ўтган йиллардаги рамазон рўзаларидан ёки бошқа вожиб рўзалардан қарзи бўлса рамазон ойи келишидан аввал тезроқ тутиб беришга шошилсин. Зеро, келаётган муборак рамазон ойига бор-йўғи 29 кун қолди холос.

Хусусан, ҳар ойда бир неча кун ҳайз қони келиши билан узрли ҳолатда бўлганлиги ёки ўтган рамазон ойида кўзи ёришиб нифосли бўлиб қолганлиги туфайли зиммасида қазо рўзалар тўпланиб қолган опа-сингилларимизга ва уларнинг эрларига бу бир эслатма.

Эри бор аёл нафл рўза тутиши учун эридан рухсат сўраши лозим.

Қазо рўзаларни ва вожиб рўзаларни тутиб беришда эса, эрларини хабардор қилиб қўйишлари, эрлари уларга қаршилик билдирмасликлари даркор.

 

• Шаъбон ойида нафл рўзалар тутиш фазилати

Инсон ўз зиммасидаги қарз рўзаларни тутиб бермасдан туриб нафл рўза тутиши жоиз бўлмайди.

Зиммасидаги вожиб рўзаларни тутиб бўлган мўмин ва мўминаларни шаъбон ойини ғанимат билишга тарғиб этилади.

Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддис имомларнинг ҳадис тўпламларида ривоят қилинади, Оиша онамиз айтадилар:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: «ما رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم استكمل صيام شهر إلا رمضان ، وما رأيته أكثر صياما منه في شعبان». رواه البخاري ومسلم.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа бирор бир ойни (бошидан охиригача) мукаммал тарзда рўза тутганларини кўрмаганман. Шаъбон ойидан бошқа ойларда эса шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганларини кўрмаганман».

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг бошидан охиригача эмас, балки кўп қисмида рўза тутар эдилар.

Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шарҳлаб айтадилар:

«Шаъбон ойи рўзаси муҳаррам ойларнинг рўзасидан афзал. Нафл (рўза)ларнинг афзали рамазон ойига яқин – ундан олдин ва ундан кейин бўлганидир. (Бу рўза) худди фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозларга ўхшаш мартабада бўлиб, фарз ибодатни бажаришда йўл қўйилган камчиликларни тўлдиради. Суннат намозлар умумий нафл намозлардан кўра афзалроқ бўлгани каби, рамазондан олдинги ва кейинги рўза ҳам рамазондан анча узоқ бўлган рўзадан афзалроқ бўлади». (Латоифул маъориф китоби: 138-бет).

Шаъбон ойида рўза тутишга тарғиб этилишининг ҳикматларидан яна бири, чунки бу рўза рамазон ойига тайёргарлик ҳам бўлади. Рўза тутиб юришга одатланиб олган киши рамазон ойида ҳеч қандай машаққатга учрамасдан бемалол рўза тутади.

Бундай улуғ кунлар барчамизга муборак бўлсин. Илоҳо, тоату ибодатларда собитқадам туриб эсон-омон рамазон ойига ҳам етиб олайлик, рамазон ойини ҳам аъло даражада қадрига етиш насиб бўлсин, Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин…

T.me/islomovozi

 

Инсоният бошига тушаётган балою офатларда мусулмонлар билан кофирлар ўртасидаги фарқ

29.12.2020

Бу дунё мусибатлар ҳовлисидир. Инсонлар – хоҳ мусулмон бўлсинлар, хоҳ ғайримусулмон – уларнинг гуноҳ-маъсиятлари кўпайгани сари устларида турли-туман балолар пайдо бўлиб, кўпайиб бораверади.

Бироқ, мусулмонларнинг бошларига тушадиган балолар уларнинг гуноҳлари шу дунёда ювилиб, Қиёматга покланиб боришларига сабаб бўлади. Давоми»

Қазо намозларига оид зарур аҳком ва эслатмалар

20.12.2020

Islom Ovozi

Абдулаҳад исмли биродаримиздан савол:

“Қазо намози ҳақида маълумот берсангиз. Биз олдинги ўқилмаган намозларни қандай ўқиймиз?

Шайх Обидхон қори жавоблари:

  • Намозни вақтида ўқимаслик – улкан гуноҳ;
  • Қазо бўлган намоз билан вақти кирган фарз ўртасидаги тартиб;
  • Қазо намозлари орасидаги тартиб ва тартибнинг соқит бўлиши;
  • Қолиб кетган намозлар кўп бўлса, қандай қазо қилинади?
  • Қазо намозлари ҳақида уламоларнинг ибратли фикрлари.

Давоми»

Қисмат кўзгуси 22-қисм

17.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи

Якуний қисм:

Мухтасар ҳикоямнинг охирида ана шу мавзуга қўл урганим уларни беҳуда айбламаслигингиз учундир. Биз ҳам жонга қасд қилиш мумкин эмаслигини биламиз, улар ҳам билар эдилар…

Зонада 28-30 ёшлардаги бир йигит бўларди. Чиройли юзли, кўзлари кўкка мойил бу йигит мудом ўйчан юрарди. Ортиқча гапирмас, буюрилган ишни жимгина бажарар ва ҳеч кимга юрагини очмас эди Давоми»

Қисмат кўзгуси 21-қисм

15.12.2020

Калвак Махзум тахаллуси билан ёзаётган мазлум биродаримизнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида бошидан кечирган синовли кунлари ва ундан олинадиган ибратлар силсиласи

21-қисм:

… Ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг, беҳуда ғам ва дийдиёлар сизнинг соғлиғингиз ва обрўингизга тикланмайдиган нуқсонлар келтирмаганми?! Наҳот ўзингизга ўзингизнинг раҳмингиз келмаса?!

Дин-диёнатдан мутлақо бехабар кимсалар ана шу дарсни ўзлаштирган бўлсалар, ҳамма нарса Адолатли Тақдирда Одил Зот томонидан азалда битиб қўйилганини эътироф этадиган мусулмонлар нега бу қадар безовталар? Бахт ёки бадбахтлик, ризқ ва ажал ёзиб қўйилган, саҳифалар қуриган, қаламлар кўтарилган деб қатъий ишонган солиҳ инсонлар наҳот шундай ҳаёт кечирганлар?! Давоми»