Шаввол ойининг рўзаси

Шайх Обидхон қори, Швеция
4-шаввол, 1428 ҳ. (16/10/2007 м.)

Видеосуҳбатда зикр қилинган масалаларнинг хулосаси:

1.  Шаввол ойи рўзасининг ҳукми: мустаҳаб (савобли амал).

2. Шаввол рўзасини Ийдул-Фитрдан сўнг кетма-кет тутиш шарт эмас. Шаввол ойининг ичида бўлиб-бўлиб тутса ҳам Рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади.

3. Зиммасида қазо рўзаси бор одам нафл рўзани бошлашдан олдин аввало қазо бўлган рўзаларини тутиб бериши лозим.

Валлоҳу аълам.