«Сурия қирғини яна авж олмоқда… Дуоларимиз нима учун қабул бўлмаяпти?»

Авваламбор, Аллоҳ таоло бу дунёни синов учун яратганлигини доимо ёдда тутишимиз керак. У зот Ўз бандаларини чексиз ҳикматларига биноан яхшилик ва ёмонлик билан имтиҳон қилиб туради.

{كُلّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ ۗ وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً ۖ وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ}. [الأنبياء: 35]

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда (барчангиз) Бизнинг ҳузуримизга қайтарилурсизлар!».

(Анбиё сураси, 35-оят).

Маълумки, 2011 йилдан буён Сурия халқи бир қанча ваҳший давлатлар томонидан уюштирилаётган тўхтовсиз қирғинлар остида қолмоқда.

Айрим ҳисоботларга кўра, ҳалок бўлганлар сони ярим миллиондан, яраланганлар 3 миллиондан, уйларидан қочиб чиқишга мажбур бўлганлар 11 миллиондан ошиб кетган. (Сурия аҳолиси 2011 йил 22 миллион атрофида эди).

Биз – дунё мусулмонлари Сурия халқига нажот сўраб дуо қилишдан ва оз-моз инсонпарварлик кўмакларини тақдим этишдан бошқа деярли ҳеч қандай ёрдам бера олмаяпмиз, Аллоҳ Ўзи кўпдан-кўп гуноҳларимизни кечирсин, жуда ҳам заиф ва аянчли аҳволлардан барчамизни тезроқ қутқарсин.

Баъзи иймони заиф кимсалар ҳатто дуо қилишга ҳам ярамай қолишди. Улар Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумонларга бориб: «Дуолар нима ҳам қилиб берарди» деб юборишмоқда. Бундай гумонларга бориб, мусибат устига мусибат олиб келадиганлардан бўлиб қолишдан Аллоҳ Ўзи бизларни асрасин.

{وَلَا تَيْأَسُوا مِن رَّوْحِ اللَّهِ إِنَّهُ لَا يَيْأَسُ مِن رَّوْحِ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ}. [يوسف: 87].

«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур«.

(Юсуф сураси, 87-оят).

Биродари азизлар, холис дуолар билан Аллоҳга ёлвориш ҳар доим биринчи ўринда турадиган доимий бурчимиздир. Зеро, Аллоҳ таоло бутун инсонлару жинларни Ягона Ўзига ёлвориб сиғинишлари учун яратган.

Бизлар дуоларимиз қабул бўлиши учун аввал унинг шартларини ҳам бажо этишимиз даркор.

Қуйидаги сатрларда ана шу шартларни қисқача бўлса ҳам эслаб ўтмоқчимиз:

  1. Банда холис Аллоҳ учун ёлвориб, қалби-ю фикр-хаёлини жамлаб, Ягона Аллоҳнинг Ўзидан умидвор бўлиб дуо қилиши керак;
  2. Парвардигоримиз Ўз бандаларининг қайта-қайта ёлвориб дуо қилишларини суядиган Зот. Дуо-илтижоларимиз кўпайган сари бизга чексиз ажру савоблар ёзилиб, жаннатдаги мартабаларимиз баландлашиб бораверади. Шу билан бирга бу дунёдаги тилакларимиз, орзу-умидларимиз ҳам рўёбга чиқади.
  3. Инсон Парвардигорга дуо қилаётганида У Зотга зор эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилиши жуда муҳим. Кимки ўзини Аллоҳнинг мададига кўпам муҳтож эмасдек тутиб, дуоларини «тилининг учида» ўқиб қўядиган бўлса, ундай ғофил кимсанинг дуоси қабул бўлмаслиги хатари кучлидир.
  4. Ширкий-куфрий амаллардан, бидъату хурофотлардан, ҳаром луқмалардан ва ҳаром-ҳариш ишлардан узоқ бўлиш;
  5. «Нима учун дуоларим қабул бўлмаяпти» деб, Аллоҳнинг тақдиридан норизо бўлмаслик, шошқолоқлик қилмаслик;
  6. Дуонинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, ҳар биримиз қўлимиздан келадиган, тоқатимиз етадиган, фойда ўрнига зарар қилиб қўймайдиган амаллар билан ёрдам беришга, жиддий чораларни излаб топишга ҳаракат қилишимиз даркор.

Ўрни келганда, бир неча бор такрор-такрор нашр қилганимиз дуони яна қайтадан эслатамиз.

Эй Раҳмону Раҳим, Эй Қаҳҳору Жаббор, Эй барча нарсага Қодир Парвардигор!

Ўзинг Сурия, Ироқ, Бирма, Фаластин ва бошқа диёрларда қириб ташланаётган биродарларимиз, опа-сингилларимиз ва гўдакларимизга нажоту нусрат ато айлагин, бизларни уларга ҳақиқий нусрат ила ёрдам бера оладиган ғолиб бандаларингдан қилгин.

Ўзинг золиму ваҳшийларни тезроқ ҳалок этиб, бутун дунё халқларини уларнинг туғёнидан қутқаргин …

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

«Ислом Овози телеграм» канали

https://telegram.me/islomovozi