Қозоғистонда ҳалок бўлганлар биз учун яна бир эслатма

Йигитларимизни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, яқинларига сабри жамил ато айласин. Ҳамшаҳаримиз бўлганлари учун дилимиз кўпроқ ачишиб, қаттиқроқ қайғуряпмиз.

Бу эса биздан кўра оғирроқ мусибатлар ичида қолганларнинг аҳволлари ҳақида чуқурроқ тафаккур қилишимиз учун яна бир эслатмадир.

Сурия, Бирма, Фаластин, Ироқ, Яман ва яна бир қанча диёрларда ҳар куни минглаб биродарларимиз, опа-сингилларимиз, ёш-ёш гўдакларимиз мазлум ҳолларида ҳалок бўлиб кетишяпти.

Уларнинг ортидан яқинлари руҳий жиҳатдан ҳам моддий жиҳатдан ҳам улкан мусибатлар имтиҳонида қолишяпти.

Бизнинг зиммамизда уларнинг ҳақларига энг камида ҳар куни нусрат ва нажот тилаб дуолар қилиб туриш қарзи бор.

Дуоларимиз қабул бўлиши учун эса иймон ва солиҳ амаллар билан тақволи ҳаёт кечиришимиз шарт.

Ҳадиси шарифда келади:

«Аллоҳ Пок Зот, фақат пок нарсаларни қабул қилади… (Баъзи одамлар ночор ҳолатга тушган пайтида) қўлларини Аллоҳга кўтариб дуо қилади, бироқ унинг таомлари, ичимликлари, кийимлари ҳаром йўллар билан топилган бўлади, ҳаром луқмалар билан озуқаланган. Бундай одамнинг дуолари нима учун ва қандай қилиб қабул бўлсин?!».

(Имом Муслим ривоятлари).

Дуоси қабул бўлмайдиганлардан бўлиб қолмайлик, азизлар!

Аллоҳ асрасин…

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi