РАМАЗОН МУБОРАК! (2010й)

Бўлимлар: Табриклар

2010 йил, 11 август чоршанба куни Ислом оламида муборак Рамазон ойи бошлангани эълон қилинмоқда. Малайзия, Индонезия, Яман, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари, Қувайт, Туркия, Ливан ва Ливия давлатлари бугун 1431 йилнинг Рамазон ойи ҳилоли зоҳир бўлгани, бинобарин, эртага 11 августдан бошлаб рўза тутилишини бирин-кетин маълум қилдилар. Ислом Овози таҳририяти барча мусулмонларни бу улуғ ой билан муборакбод этади.

Аллоҳ таолодан ушбу сабр ойини мўмин бандалари учун нусрат ва ғалабалар ойи қилишини сўраймиз.