Табрикнома (2010й)

Бўлимлар: Табриклар

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу ва мағфиратуҳ. Ҳурматли устоз, сизни, оила аъзоларингизни, ҳамда атрофингиздаги биродарларни ва барча мўмин-мусулмонларни кириб келаётган муқаддас Рамазони шариф билан чин юракдан табриклайман.

Аллоҳ таоло бу ойни барчамиз учун тинчлик ойи, хурсандчилик ойи қилсин. Мўминларнинг бошига тушган мусибатларни кўтарсин, қўлларимизни Исломда баланд қилсин. Мана шу ойда кўп ажр-савобларга эришишни насиби рўзи айласин. Мушкулларимизни осон қилиб, ечимини тополмаётган масалаларга Ўз карами ва қудрати ила ечим берсин. Барчамизни Исломда собит қадам қилсин. Илмимизни зиёда қилиб, шу илмга яраша амал ва тақво ҳам берсин. Исломда юрмаганларга ҳам ҳидоят ато қилишини сўраймиз.

Азиз устоз, сизга яратган Аллоҳдан тани сиҳатлик, хотиржамлик, илмингизга зиёдалик тилайман ва бизларга илмингиздан баҳрамандлик насиб айласин. Аллоҳ рози бўлсин, устоз.

Анвар.