Илмни яширган ва унга тўсқинлик қилган кимсалар малъундирлар

Илм олиш ва илм тарқатиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотга эргашганларнинг йўлидир. 

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

يوسف 108

Айтинг (эй Расулуллоҳ), Менинг йўлим шудир. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжатга эга бўлган ҳолимизда Аллоҳга даъват қиламиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман.

Юсуф сураси, 108-оят.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят килинган мана бу хаидсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:

طلبُ العلمِ فريضةٌ على كلِّ مسلمٍ، وإِنَّ طالبَ العلمِ يستغفِرُ له كلُّ شيءٍ، حتى الحيتانِ في البحرِ

Талаби илм, илм ўрганиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарздир. Толиби илм, илм олишга ҳаракат қилаётган инсон учун барча нарсалар, ҳатто денгиздаги китлар ҳам истиғфор айтиб туради.

Саҳиҳул жомеъ, 3914-ҳадис.

Имом Фузайл ибн Иёздан юкоридаги ҳадисда фарзлиги айтилган илм ҳақида сўралганида қуйидагича жавоб берганлар:

كل عمل كان عليك فرضًا فطلب علمه عليك فرض

Сенинг зиммангда бажаришинг фарз, лозим бўлган ҳар бир амалнинг илмини ўрганишинг ҳам фарздир.

Маолимус сунан.

Шундай экан, илм йўлини тўсишга ёки уни торайтириб, қийинлаштириб қўйишга ҳеч кимнинг асло ҳаққи йўқ.

Мусулмонлар илмдан тўсувчиларга ёки толиби илмларни тазйиқ остига оладиганларга таслим бўлиб, фарзи айн бўлган илмларни ўрганишдан тўхтаб қолишлари ҳам жоиз эмас.

Аллоҳ фарз қилган илмларни ўрганиш учун барча шаръий чора-тадбирларни қўллаган ҳолларида ҳаракат қилишлари зарур.

Илми борлар Аллоҳ берган илмларини тарқатмасалар, динимизда фарз бўлган илмларни одамларга ўргатмасдан юраверсалар жуда ҳам оғир лаънатларга гирифтор бўладилар.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида барча илм эгаларини қаттиқ огоҳлантириб бундай дейди:

إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَىٰ مِن بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ ۙ أُولَٰئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ (159) إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُولَٰئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ ۚ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

آلبقرة

Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни Аллоҳ шубҳасиз лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар, малоикалар ва мўминлар лаънатлагайлар. 160. Агар улардан бирорталари тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, одамларга ҳақиқатни очиқ айтсалар, бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан ва фақат Менгина – тавбаларни қабул қилувчи Раҳмли Зотдирман.

Бақара сураси, 159-160.

Моида сурасида ҳам Бани Исроилдан бўлган бир қавм гуноҳ ишларни гуноҳлигини билиб туриб, бошқаларга айтмаганликлари, одамларни маъсиятлардан қайтармасдан, наҳий-мункар қилмасдан юрганлари учун лаънатга учраганликларини хабарини беради.

لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ (78). كَانُوا لَا يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنْكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ (79). تَرَىٰ كَثِيرًا مِّنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَن سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ (80). وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَٰكِنَّ كَثِيرًا مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ 

المائدة

Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкорликларидир. 79. Улар бир-бирларини қилган мункар – нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар хам ёмон ишдир! 80. Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари канчалар ҳам ёмон нарсани — Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. 81. Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари фосиқ – итоатсиз кимсалар булдилар.

Моида сураси, 78-81.

Агар кимлардир илм олишга, инсон учун зарур бўлган билмларни кўпайтириб, тажрибларини ошириб боришга имконияти бўла туриб ҳам етарлича ҳаракат қилмай, ялқолвлик қилиб ўз нафсларига қарши курашмаётган бўлсалар, уларга ҳам юқорида айтилган таҳдидлар тегишли бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ таоло бизларни ҳақиқат илмларини ўрганувчи ва ўргатувчи мўмин бандаларидан қилсин. Илмига амал қилмайдиган, ҳақиқатни яшириб юрадиган кимсалардан бўлиб қолишдан паноҳ сўраймиз.