Ташаккур айтаман, Оллоҳим!

Ташаккур айтарман, Оллоҳим,

Сени кўп севарман Оллоҳим!

Оллоҳим, Ғанийсан, Раҳимсан,

Оллоҳим Сен Ўзинг Каримсан.

Сен бизни севарсан, севармиз,

Биз Сени ягона билармиз.

Сен гўзал гул бердинг ўзимга,

Кўрмоққа нур бердинг кўзимга.

Хушбўйинг сезмоқда димоғим,

Қўл бердинг, мумкиндир тутмоғим.

Ташаккур айтарман, Оллоҳим,

Сени кўп севарман, Оллоҳим.

Сен дединг: шу бандам англасин,

Онаси куйлаган алласин.

Онам кўп дуолар ўргатди,

Сен берган тил билан сайратди.

Ташаккур айтарман, Оллоҳим,

Сени кўп севарман Оллоҳим.

 

Оллоҳим, кўрган, ҳис этган, билган, севган, яшаганим ҳар нарса Сенинг бизларга ҳадянгдир. Тўғри йўлда бўлишимиз учун пайғамбарингни жўнатдинг, тинчлик-хотиржамлик ичра яшашимиз учун оиламизни, бахтли бўлишимиз учун эса муҳаббат бердинг. Бизларни шунчалик севдингки, ҳаёт бердинг, жон бердинг. Бу ҳадялар ҳаққини асло адо этолмаймиз. Аммо ҳаётимда Сен яхши кўрган ишлар қилмоқчиман. Берган барча неъматларинг учун ташаккурлар айтаман Оллоҳим. Сени жуда севаман Оллоҳим.

«Ислом овози» муштарийлари ижодидан
Ҳаваскор шоир биродаримиз Абдуллоҳ

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi