Овқат дуоси ҳақида шеър

Бўлимлар: Шеърият

Овқатдан олдин айтинг: Бисмиллоҳ,

Овқат сўнгинда: Алҳамдулиллоҳ.

Таомдан олдин ҳамиша, ҳар дам

Бисмиллоҳ айтар албатта отам.

Овқатни ҳамма еб бўлганда,

Алҳамдулиллоҳ бўлмайди канда.

Бир кун сўрадим: Эй улуғ Падар,

Бисмиллоҳ сўзи не маъно берар?

Яна сўрадим: Эй суюк Момо,

Алҳамду ичра бор нечук маъно?

Дадам дедилар: Эй нурул басар,

Овқатни бизга Оллоҳим берар.

Шу боис қачон бошласак таом,

Оллоҳ номини айтамиз мудом.

Таомдан сўнгра иймонли банда,

Унга ташаккур айтар албатта.

Эй бизни неъматлари билан ўраган, гўзал Оллоҳим. Неъматларингни бардавом қил. Бизларни бу чўлларда ёлғиз қолдирма. Бизга марҳамат қил. Бу ерда тоттирган ширин неъматларингни жаннатда ҳам тоттир. Бизларни назарингдан қолиш, сендан узоқлашиш билан жазолама. Сенга шукрда бўлган биз қулларингни Ўз ҳолига ташлаб қўйма. Омин!

«Ислом овози» муштарийлари ижодидан
Ҳаваскор шоир биродаримиз Абдуллоҳ

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi