Мазлум халқларга қандай ёрдам бера олишимиз мумкин?

Бир биродаримиз Мьянма (Бирма ва Аракан диёрлари)да роҳенжа халқини буддистларнинг ваҳшиёна қирғинларидан қутқариш ва Аракан диёрини мустақиллигига эришиш мақсадида бир ҳаракатга асос солингани ҳақида хабар ташлаб, бизнинг муносабатимизни сўрадилар.

Биз танимаган ва билмаган ҳаракатлар ҳақида ҳеч нарса деёлмаймиз.

Ҳозир қўлимиздан келадиган ёрдам қуйидагича:

1. Барча нарсага Қодир Зот Аллоҳ таолога доимо тавба-тазарру ва дуо-илтижолар қилиб туриш;

2. Тинч йўллар орқали ҳаракат қилаётган ва инсоний ёрдамларни етказаётган ишончли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

3. Тинч намойишлар, матбуот ва баъзи бир инсофли ҳукуматлар орқали босим ўтказиб, буддистлар давлатининг ваҳшийликларини тўхтатишга ҳаракат қилиш.

Аллоҳ таоло Ўзи бизларнинг кўпдан-кўп камчиликларимизни кечирсин, бугунги заифлигимиз ўрнига тезроқ куч-қувват ато этиб, дунёда ҳақиқат ва адолат ҳукми қарор топишини насиб айласин…

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi