Қори йигит кома ҳолатида ҳам намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилмоқда

Бўлимлар: Матбуот

Абдураҳим Шамсурий исмли индонезиялик қори йигит Мадинаи мунавварадаги Ислом Университетининг Қуръони карим факультети талабаси.

Қуръони каримнинг 7 та қироатини 14 та ривоятлари билан ёд олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган илмий шажараларини қўлга киритган, устозларидан Қуръон ижозаси гувоҳномалари бор.

Ислом Университетининг жорий йилдаги Қуръони карим мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган.

Шу кунларда ёзги таътил муносабати билан ватанига сафар қилган экан, бир неча кун олдин автофалокат туфайли ҳушидан кетиб, кома ҳолатида шифохонага ётқизилибди.

Бизга етиб келган мана бу видеолавҳада қори биродаримиз беҳуш ётган жойида намоз ўқиб, Қуръони каримни ёддан тиловат қилмоқда.

Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин.

Барчаларимизга қорию уламо бандаларига ато этадиган дунё ва Охиратдаги улуғ неъматларидан насиб айласин.

«Ислом Овози» таҳририяти