Ўн учинчи кеча: Аёллар учун Рамазон насиҳати (1-қисм).

«Ушбу суҳбат фақат аёллар учундир, шунинг учун уни эркаклар эшитишмасин», дейишимиз ҳам мумкин эди-ку, (ҳазил) аммо майли, агар эркаклар ҳам эшитадиган бўлсалар, аёллардан ибрат олишлари мумкин ва бу ҳам фойда бўлади, иншоаллоҳ. Демак ушбу «Рамазон насиҳатлари» 7 нуқтадан иборат ва улар қуйидагилардир:
1. Рамазон муносабати билан қилинадиган ишлар аввалида ниятни холис қилиб олиш ва ўз ишини бежирим адо этиш;
2. Беш маҳал намозни ўз вақтидан кечиктирмасдан бажо қилиш;
3. Рамазон ичида Қуръонни хатм қилиш;
4. Фойдали маърузалар тинглаш;
5. Таровиҳ намозларида иштирок этиш;
6. Рўғор тутишда тежамкор бўлиш;
7. Тилни беҳуда сўзлардан, кўзни нолойиқ нарсалардан тийиш.