Ҳижоб ва таваккул (иккинчи мактуб, 2010 йил)

Қуйида 2010 йил «Ислом Овози» саҳифасига ҳижоб масаласи ҳақида келган мактублардан яна бири билан танишасиз:

Ассалому алайкум, Ислом Овози. Бугун бир биродаримиз (сизлардан) рўмолни вақтинча ечиб туриш ҳақида савол сўраган эканлар. Мен ўзимнинг тажрибамдан келиб чиққан ҳолда фикримни билдирмоқчиман.

Мен ҳам оилам билан Европада яшайман. Аёлим ҳижобда. Тошкентга таътилга бориб келишди. Яна яқинда қайтиб келишди. Лекин аэропортда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

Аллоҳга таваккул қилинса, иншааллоҳ ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Агар шу биродар кузатувда бўлмаса.

Аёлимни жўнатишдан олдин ҳам Аллоҳга дуо қилган эдим, келишидан олдин ҳам Аллоҳга дуо қилиб, сафарини бехатар қилишини сўраган эдим.

Аёлимнинг ўзидан ҳам сўрадимки, борганда ҳеч ким ҳеч нарса демадими десам, йўқ, деди. Аёлимни ўзи айтдики, «Болам билан бўлганим учун чегарадаги паспорт контролидан навбатсиз ўтказиб юборишди», деди. Тошкентдан қайтишда ҳам, божхона хизмати, чегара хизмати, хавфсизлик хизматида ҳам ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Аёлимга 1 та маслаҳат берган эдим. Аэропортдаги ходимлар билан фақат рус тилида гаплашгин деган эдим.

Иншааллоҳ, биродаримизнинг хавотирланишларига ўрин йўқ, деб ўйлайман. Ассалому алайкум.

Фарруҳ, 2010 йил

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi