Ўғирланган нарсани сотиш ва сотиб олиш – ҳаром

Бўлимлар: 20. Савдо-сотиқ

Савол: Ҳурматли домла, ўғирланган нарсаларни сотиб олиш ёки сотиш мумкинми? Шуни тушунтириб беринг илтимос. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Шариатда белгиланган савдо қоидаларидан бири шуки, ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотиш мумкин эмас. Бировнинг нарсасини унинг рухсатисиз олиш ва сотиш ҳаром. Ўғирланган нарса то эгаси рози бўлмагунча бошқа биров учун мулк ҳисобланмайди ва уни сотиш тақиқланади. Ўғирланган экани маълум бўлган молни сотиб олиш ҳам ҳаром. Шубҳали туюлган буюмни сотиб олишдан сақланиш керак.

Ўғирланган молнинг эгаси молини қаерда кўрса олишга хақли бўлади.

روى أبو داود عنه صلى الله عليه وسلم أنه قال: من وجد عين ماله عند رجل فهو أحق به، ويتبع البيع من باعه. أي: يرجع المشتري على البائع بالثمن.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ўз молини бирор одамда топса, уни олишга ҳақлидир. Уни сотиб олган одам сотган одамдан пулини талаб қилади». (Абу Довуд).

Бу ҳадисга кўра ўғирлик молини сотиб олган одам молнинг эгаси чиқса унга қайтариши шарт. Ўзи эса сотган одамдан пулини талаб қилиб олади. Сотиб олган нарсаси ўғирлик моли эканини билгандан кейин ундан фойдаланиш ҳаром бўлади.

Манба: http://www.islamweb.net/ver2/Fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Id=71569&Option=FatwaId