Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»

БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати

10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади. 

Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.

Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг давлат раҳбарлигига келиши билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида жиддий ўзгаришларга умид қилиб, турмаларда қийналиб ётган сафдошларимизнинг озод қилинишини кутган эдик.

Албатта баъзи ўзгаришлар бўлди, турмада ўтириш бўйича рекордларни урган «кекса» сиёсий маҳбуслар сиёсатчи Самандар Қўқонов – 24 йил – ва журналист Муҳаммад Бекжон – 17 йил – озод қилинганини тан оламиз, лекин қолганлар ҳали ҳануз ҳибсхоналарда қолмоқдалар.

Ҳурматли Зайд Раад ал-Ҳусайн жаноблари

Биз сизни бутун жаҳондаги инсон ҳуқуқларининг толмас курашчиси сифатида таниймиз. Сиздан Ўзбекистон президенти ва ҳукуматига бизнинг талабларимизни етказишингизни ва уларни амалга ошишида ёрдамингизни аямаслигингизни сўраймиз.

I.Қуйида исми шарифлари келтирилаётган ва улардан бошқа яна кўпдан-кўп мустақил журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаровий жамият фаоллари сохта айбловлар билан турмаларга ташландилар.

Уларнинг барчаларини зудлик билан озодликка чиқарилиб, реабилитация этилишларини талаб қиламиз.

  1. Юсуббой Рўзимуродов — журналист — 15 март 1999 йилдан бери ҳибсда;
  2. Ғайрат Михлибоев — журналист — 25 июл 2002 йилдан бери ҳибсда;
  3. Азам Фармонов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 29 апрел 2006 йилдан бери ҳибсда;
  4. Солижон Абдурахмонов — журналист —7 июн 2008 йилдан бери ҳибсда;
  5. Исроилжон Холдоров — ҳуқуқ ҳимоячиси — 4 июл 2006 йилдан бери ҳибсда;
  6. Йўлдош Расулов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 2007 йил апрелидан бери ҳибсда;
  7. Аъзам Турғунов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 11 июл 2008 йилдан бери ҳибсда;
  8. Дилмурод Саидов — журналист — 22 феврал 2009 йилдан бери ҳибсда;
  9. Ғайбулло Жалилов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 5 сентябр 2009 йилдан бери ҳибсда;
  10. Ғанихон Маматхонов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 9 октябр 2009 йилдан бери ҳибсда;
  11. Мехринисо Хамдамова — ҳуқуқ ҳимоячиси — 5 ноябр 2009 йилдан бери ҳибсда;
  12. Зулхумор Хамдамова — ҳуқуқ ҳимоячиси — 5 ноябр 2009 йилдан бери ҳибсда;
  13. Чўян Маматкулов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 2012 йил декабридан бери ҳибсда;
  14. Қудратбек Расулов — оппозиционер —6 сентябр 2013 йилдан бери ҳибсда;
  15. Фахриддин Тиллаев — ҳуқуқ ҳимоячиси — 2 январ 2014 йилдан бери ҳибсда;
  16. Нуриддин Жуманиёзов — ҳуқуқ ҳимоячиси — 2 январ 2014 йилдан бери ҳибсда;
  17. Мирсобир Хамидқориев — продюссер — 15 июн 2014 йилдан бери ҳибсда (Россиядан ўғирлаб келинган);
  18. Барно Худоёрова — журналист — 30 июн 2015 йилдан бери ҳибсда.

I I. Қуйидаги маҳбусларни ҳам зудлик билан озоб этиб, ишлари қайта кўриб чиқилиши учун Давлат Комиссияси тузилишини талаб этамиз:

  1. Тоштемир Нурматов (Муҳаммадражаб Махсум қори) — Қўқон шаҳар тарихий «Хавоқанд» масжидининг имоми —1994 йилдан бери ҳибсда;
  2. Акрам Юлдашев — диний арбоб — 17 феврал 1999 йилдан бери ҳибсда (аммо тасдиқланмаган маълумотларга кўра 2010 йилда оламдан ўтган);
  3. Абдулло Мадмаров — ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳмаджон Мадмаровнинг фарзанди —12 апрел 1999 йилдан бери ҳибсда;
  4. Абдулахат Мадмаров — ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳмаджон Мадмаровнинг жияни—1999 йилдан бери ҳибсда;
  5. Хабибулло Мадмаров — ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳмаджон Мадмаровнинг фарзанди —2000 йилдан бери ҳибсда;
  6. Худойберганов Искандар — диндор —2001 йил августи бошидан бери ҳибсда (Тожикистондан депортация қилинган);
  7. Санджар Исмоилов — собиқ ҳарбий —2 июл 2005 йилдан бери ҳибсда;
  8. Рухиддин Фахриддинов — диний арбоб —24 ноябр 2005 йилдан бери ҳибсда;
  9. Эркин Мусаев — собиқ ҳарбий —31 январ 2006 йилдан бери ҳибсда;
  10. Саидкамол Абутов — диний арбоб Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг укаси —2008 йил июнидан бери ҳибсда;
  11. Шавкат Исмоилов — журналист —30 сентябр 2008 йилдан бери ҳибсда;
  12. Даврон Тожиев — журналист —30 сентябр 2008 йилдан бери ҳибсда;
  13. Мухаммадали Шахобиддинов — тадбиркор —30 октябр 2008 йилдан бери ҳибсда;
  14. Бахром Ибрагимов – журналист —16 феврал 2009 йилдан бери ҳибсда;
  15. Равшанбек Вафоев — журналист —16 феврал 2009 йилдан бери ҳибсда;
  16. Ботирбек Эшқўзиев — журналист —16 феврал 2009 йилдан бери ҳибсда;
  17. Дониёр Махбубов – қийноқларга қарши курашчи —2009 йилдан бери ҳибсда;
  18. Дилором Абдуқодирова — 2005 йилги Андижон фожиаси қурбони 2010 йил майидан бери ҳибсда;
  19. Юрий Николаев —инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Татьяна Давлатованинг фарзанди —22 август 2011 йилдан бери ҳибсда;
  20. Шухрат Мусин — қочқин — Қирғизистон Республикасидан 18 феврал 2014 йили ўғирлаб кетилган;
  21. Рахим Ибодов — ишбилармон —16 август 2015 йилдан бери ҳибсда;
  22. Арамаис Авакян — ишбилармон — 4 сентябр 2015 йилдан бери ҳибсда.

 

I I I. Диний айбловлар билан қамалган маҳбусларнинг ишларини қайта кўриб чиқишга Махсус Давлат Комиссияси тузилишини талаб қиламиз.

Комиссия иши шаффофлигини таъминланиши ва натижаларни ОАВда тарқатилиши зарур.

IV. 2005 йил «Андижон воқеалари»дан кейин мамлакатдан чиқариб юборилган барча халқаро ташкилотларни қайтишлари учун сиёсий замин яратилсин.

Мамлакат ичида халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро ОАВларнинг фаолият юритишларига рўхсат берилиши ва ишлашлари учун шароитларни яратиш,  Халқаро Қизил Ярим Ой, HRW, Freedom House, Internews, IPWR ва бошқа ташкилот вакилларини Ўзбекистон ҳибсхоналарига ташриф буюриш тажрибасини қайта тикланишини сўраймиз.

Халқаро ҳамжамиятнинг ривожланган қисми тан олган барча келишилган халқаро муносабат жабҳаларида Ўзбекистон ёпиқ давлат мавқеини очиқ давлатга айлантирилишини истаймиз.

 

V. БМТ махсус воизларини мамлакатга киритиш ва зудлик билан уларнинг ўзбек ҳукуматига қиладиган барча тавсияларини кўриб чиқиб амалга оширишларини талаб қиламиз.

 

VI. БМТнинг йиллар давомида қийноқ қурбонлари, адолатсиз судлов қурбонлари ва ғайриқонуний хибсга олиш бўйича чиқарган ва Ўзбекистон хукумати инобатга олмасдан келган хулосалари ва қарорларини ижросини таъминлашни;

 

VII. Қийноқ қўлловчи ёки индамай розилиги билан қийноқ қўллашга шароит яратиб берувчи амалдорлар, маъмурий органлар вакиллари топшириғи билан фуқароларга нисбатан қийноқлар қўллайдиган «лохмач»лар масаласини хукумат миқёсида мухокама қилишни.

 

Ҳурмат билан,

  1. Баходир Намозов

Ўзбекистонда виждон тутқунларини озод қилиш қўмитаси раҳбари (Украина)

 

  1. Мўътабар Тожибоева

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва раҳбари (Франция)

 

  1. Хазраткул Худойберди,

Халқаро Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти (Швеция);

 

  1. Толиб Ёқубов,

ЎИҲЖ собиқ президенти. Анже, Франция

 

  1. Обидхон Қори Назаров

Диний арбоб (Швеция)

  1. Алибой Йўляхшиев

Туркиядаги «Ўзбеклар бирлиги» жамияти раиси (Истамбул)

 

  1. Абдужалил Бойматов

ЎИҲЖ собиқ президенти, Ирландия

 

  1. Бахром Хамроев

«Ёрдам» маслаҳат ҳуқуқий маркази директори,

«Мемориал» инсон хуқуқлари маркази (Россия)

 

  1. Гульбахор Тўраева

Грузии Республикасида муқим.

Мустақил тиббий журналист ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси

 

  1. Евгений Дьяконов

Мустақил журналист (Норвегия)

 

  1. Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос, Франция.

 

  1. Камолиддин Йўлдош

Блогер

 

13.Канат Ибрагимов

Қозоғистонлик санъат устаси (АҚШ Калифорния)

 

  1. Мирза Анвар Хамидов

Мухолифат вакили (Россия)

 

  1. Мохира Ортиқова

«Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи лидери  (АҚШ)

 

  1. Мухаммадсолих Абутов

«Муқобил Ўзбекистон» иштирокчиси

«Сахвий» радиоси редактори (Швеция)

 

  1. Назира Қаршиева

«Мухожирларни ҳимоялаш комитети» фаоли (Украина)

 

  1. Намоз Нормўмин

Мустақил мухолифатчи, сиёсатчи.

 

  1. Руслан Майтанов

Мустақил журналист, «Мухожирларни ҳимоялаш комитети» фаоли.

 

  1. Усмон Баратов

«Ватандош» жамияти президенти

Россия, Москва,

 

  1. Улуғбек Бакиров

«Туғён» радиоси редактори (Норвегия)

 

  1. Фарходхон Мухтаров

Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси (Голландия)

 

  1. Шухрат Ахмаджонов

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист (АҚШ)

 

  1. Матлуба Мухаммад (Швеция)
  2. Ахмедов Салим (Россия, Астрахань)
  3. Довудхон Назаров

Фуқаровий жамият фаоли (Швеция)

 

  1. Лутфулла Шамсиддинов

Андижонлик собиқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси (США)

 

  1. Тугалова (Қўқонова) Умида Самандаровна

Ўзбекистон

  1. Омон Сагидуллаев

«Олға Қорақалпоғистон» халқ ҳаракатининг раҳбари

 

Матннинг асл нусҳадаги манбаси.

Матн рус тилидан ўзбек тилига Ислом Овози таҳририяти томонидан таржима қилинди.
Сурат Ислом Овози сайти учун танланди.