Дўппи кийиш ҳақида саҳиҳ ҳадис борми?

Савол: Бошга дўппи кийиш ҳақида бирор бир саҳиҳ ҳадис борми ва яна ҳожатхонага кирганда дўппи кийиб кириш шартми, суннатми? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан жазакумуллоҳу хайран.

Сан Диегодан Даврон.

Жавоб: Уламолар ичларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салафларнинг доимо бош кийим билан юришганидан бош кийим кийиш «феълий суннат» деганлар бор. Яна бир гуруҳ олимлар бош кийим, салла Расулуллоҳ яшаган замон ва қавмнинг одати эди, бинобарин бош кийим билан юриш мубоҳдир, дегувчилар ҳам бор.

  • Доимий Фатво ҳайъати: «Бош кийимда юриш вожиб эмас»
  • Шайх Албоний: «Бош яланг юриш салафлар одатидан эмас»
  • «Бош кийимсиз намоз ўқиш ҳақидаги ҳадис заифдир»
  • «Хокисорлик билан бош яланг намоз ўқиш нотўғри»
  • Бош кийимсиз юриш одат бўлган юртларда …
  • Имом Шотибий: одатнинг чиройли ёки хунуклиги нисбийдир;
  • Хулоса: намозни бош кийим билан ўқиш афзал;
  • Ҳожатга бош кийим билан кириш зарурми?