Таҳорати бор-йўқлиги ҳақида шубҳаланиб қолган киши нима қилади?

Савол:

Намоз ўқиб бўлгач таҳорати йўқлиги эсига тушган одам нима қилади? Бошқаттан ўқийдими?

Жавоб:

Таҳорати йўқлиги эсига тушиб қолган киши албатта таҳорат қилиб, намозни бошқаттан ўқиши шарт. Таҳоратсиз ўқилган намоз намоз ҳисобланмайди.

Аммо таҳоратим бормиди ёки йўқмиди, деб шубҳаланиб қолган бўлса, ундай ҳолда энг охирги эсида қолган нарса нима, таҳорат қилганими ёки таҳорати бузилганими, ўшанга қарайди.

Шубҳаланган одамнинг энг охирги эсида қолган ҳолати агар таҳорат қилгани бўлса таҳорати бор ҳисобланади, таҳорати бузилгани бўлса таҳорати йўқ ҳисобланади.

Валлоҳу аълам.

* Қуйидаги ҳаволада масаланинг далиллари баён қилинган:

(Араб тилида)

نقض الوضوء بالشك

«Ислом Овози» таҳририяти

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/joinchat/islomovozi