«Сизларнинг яхшиларингиз …»

Қуйидаги сатрларда «Сизларнинг яхшиларингиз…» деб бошланган айрим ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқамиз, шояд бизлар ҳам ана шундай яхши зотларнинг даражотлари сари кўтарилсак.

١- «خيركم من تعلم القرآن وعلمه».

[ أخرجه البخاري في كتاب فضائل القرآن، باب خيركم من تعلم القرآن وعلمه، برقم 4639 ]

1. «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир».

(Имом Бухорий ривоятлари).

٢- «خياركم أحاسنكم أخلاقا».

صحيح البخاري 3366

2. «Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир».

(Бухорий).

٣- «خيركم أحسنكم قضاء» عند رد القرض .

صحيح مسلم 1601

3. «Сизларнинг яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир».

٤- «خيركم من يُرجى خيره ويُؤمٓن شره».

الترمذي برقم 2263 وقال حسن صحيح .

4. «Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин – хотиржам бўлинадиганларингиздир».

(Термизий).

٥- «خيركم خيركم لأهله».

سنن الترمذي 3895 وقال حديث حسن غريب صحيح.

5. «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли-оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир».

(Термизий).

٦- «خياركم في الجاهلية خياركم في الإسلام إذا فقهوا «.

صحيح الجامع 3267

6. «Жоҳилият даврида сизларнинг яхшиларингиз (деб танилганлар исломга келгандан кейин) исломда ҳам яхшиларингиз бўладилар, агар фиқҳга (илму ҳикматга) эга бўлиб (амал қилсалар)».

(Саҳиҳул жомиъ)

٧- «خيركم من أطعم الطعام، وردَّ السلام».

صحيح الجامع 3318 حكمه حسن

7. «Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган, саломга алик оладиганларингиздир».

(Ҳасан ҳадис).

٨- «خياركم ألينُكم مناكب في الصلاة».

أي: يفسح لمن يدخل في الصف.

صحيح ابن حبان 1756

8. «Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир». (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир).

٩- »  إنَّ خيارَ عبادِ اللهِ من هذه الأُمَّةِ الذين إذا رُؤُوا، ذُكِرَ اللهِ تعالَى ، و إنَّ شرارَ عبادِ اللهِ من هذه الأُمَّةِ المشَّاؤونَ بالنميمةِ ، المُفرِّقون بين الأحبَّةِ الباغونَ للبُرآءِ العنتَ» .

السلسلة الصحيحة 2849

9. «Бу уммат ичида Аллоҳнинг энг яхши бандалари, уларни кўрилганда Аллоҳни эсланадиганлардир. Бу уммат ичида энг ёмон бандалар чақимчилик қилиб юрадиганлар, бир-бирини яхши кўрганларнинг орасини ажратиб (бузиб) ташлаб, беайб инсонларга машаққатлар пайдо қилишни истайдиганлардир».

(Силсилати саҳиҳа).

١٠- «خير الناس من طال عمره وحسن عمله».

صحيح الجامع 329

10. «Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир».

(Саҳиҳул жомиъ).

١١- «خير الناس أنفعهم للناس».

السلسلة الصحيحة  426 حكمه حسن.

11. «Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир».

(Силсилати саҳиҳа).

١٢-  «خير الأصحاب عند الله خيركم لصاحبه ، وخير الجيران عند الله خيركم لجاره «.

السلسلة الصحيحة 103

12. «Ёру дўстларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси ўзининг дўстига яхши бўлганларингиздир. Қўшниларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладиганларингиздир».

(Силсилати саҳиҳа).

13- «خير النَّاس ذو القلب المَخْمُوم، واللِّسان الصَّادق.

قيل: ما القلب المَخْمُوم؟

قال: هو التَّقي النَّقي الذي لا إثم فيه ولا بَغْي ولا حسد،

قيل: فمٓن على أَثَرِه؟

قال: الذي يَشْنَأُ الدُّنيا، ويحبُّ الآخرة.

قيل: فمن على أَثَرِه؟

قال: مؤمنٌ في خُلِقٍ حسن».

صحيح الجامع 3291

13. «Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, тили ростгўй бўлган кишидир».

– Қалби тозалиги қандай, деб сўралди.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«У (инсон шундайки), жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг қалбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир».

– Яна сўрашди: ундан кейинги даражада ким?

– Жавоб бердилар:

«Дунёни ёмон кўрадиган, охиратни севадиган киши».

– Ундан кейин ким?

«Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир».

(Саҳиҳул жомиъ).

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•

«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/islomovozi