Имом Ғазолийдан долзарб эслатма: ношукрлик сабаблари

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмасдан юраверишнинг сабаби иккита нарса:

1- Жаҳл – билмаслик;

  • неъматларни танимаслик,
  • таниса ҳам нима учун берилганини англамаслик.

2- Ғафлат (билиб туриб бепарво, беписанд ҳолда нафс истакларига ва шайтонларга мағлуб бўлиб юравериш) ;

Неъматга шукр қилиш учун аввал уни таниш даркор (ана шу нарса Аллоҳнинг неъмати эканини билиш керак).

Неъматни неъмат эканини билганларидан кейин ҳам баъзи одамлар унга шукр қилиш фақат тил билан «Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳга шукр» деб қўйишнинг ўзи етарли деб ўйлаб қоладилар. Неъматга шукр қилишнинг маъноси ана шу неъмат ато этилишидан кўзланган ҳикматни амалга ошириш кераклигини билмайдилар. Неъмат ато этилишидан кўзланган ҳикмат Аллоҳ азза ва жаллага тоат-ибодатда бўлишдир.

Ушбу икки илм (неъматни таниш ва уни тоат-ибодатга ишлатиш зарурлигини англаш)га эришилгандан сўнг ана шу шукрни бажо этишга яна тўсқинлик қиладиган нарса бор, у ҳам бўлса: шаҳват ғолиб келиши (яъни нафснинг истакларига эргашиш) ва шайтон эгаллаб олишидир.

Имом Абу Ҳомид Ал-Ғазолий раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги насиҳатлари шу маънода:

«لم يقصر بالخلق عن شكر النعمة إلا الجهل والغفلة، فإنهم منعوا بالجهل والغفلة عن معرفة النعم، ولا يتصور شكر النعمة إلا بعد معرفتها، ثم إنهم إن عرفوا نعمة ظنوا أن الشكر عليها أن يقول بلسانه: الحمد لله، الشكر لله، ولم يعرفوا أن معنى الشكر أن يستعمل النعمة في إتمام الحكمة التي أريدت بها وهي طاعة الله عز وجل، فلا يمنع من الشكر بعد حصول هاتين المعرفتين إلا غلبة الشهوة، واستيلاء الشيطان». (إحياء علوم الدين: 4/ 123).

Гўзал хулқлар» силсиласи /»17-суҳбат: Одамларнинг яхшилигини билмаган Аллоҳга ҳам шукр қилмайди (3)» дарсидан лавҳа).

Телеграм каналимизга аъзо бўлиш учун қуйидаги рақамимизга ёки телеграм ҳаволасига мурожаат қилишингиз мумкин:

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg

https://telegram.me/islomovozi

+46705555548