Сеҳрдан қутулиш йўли

Савол:

Сеҳрланган инсонни қандай муолажа қилинади?

Сеҳрланган инсонга руқя оятлари ўқилябди. Ичига киритиб қўйилган жин айтияптики: «мен боғлаб қўйилганман. Тугунларни ечсанглар, кейин чиқаман».

Бундай ҳолатда нима қилинади?

Агар тугун тугилган бўлса ва ўша тугун топилмаса қандай даволаш мумкин?

Жавоб:

Энг аввало сеҳрлаб қўйилган беморнинг ўзи ҳам, унинг яқинлари ҳам, унга руқя ўқиётган (дам солаётган) кишилар ҳам тақволи ҳаёт кечиришда бардавом бўлишлари, Қуръони карим, зикр ва дуоларни холис ният билан такрор-такрор ўқиб юришлари зарур. Ана шунда барча тугунлар албатта ўз-ўзидан ечилиб, йўқ бўлиб, беморнинг ичидаги жин ҳам чиқиб кетишга мажбур бўлади.

Ният ва тақво қанчали кучли бўлса тиловат, зикр ва дуоларнинг таъсири ва фойдалари ана шунга яраша бўлади.

Валлоҳу аълам.

Қуйидаги ҳаволада бу мавзу бироз кенгроқ ёритилган:

Шифо калити

══════════ ❁✿❁ ══════════
«Ислом Овози» телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg