Зам суралар қай тартибда ўқилади?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Намозда Фотиҳа сурасидан кейин зам суралар ўқилади. Суралар Қуръонда келган тартиб бўйича ўқилиши керак, дейилган. Мен Моун, Кавсар, Кофирун, Наср, Лаҳаб, Ихлос, Фалақ, Нос, Аср сураларни ёдлаганман. Ҳамма намозларимда мана шу тартибда ўқишим керакми? Эшитишимча, ҳамма фарз намозларда биринчи келган суралар ўқилади. Шуни менга тушунтириб берсангиз илтимос.

Шоҳида.

Жавоб: Намозда Фотиҳа сурасидан кейин ўқиладиган зам суралар Қуръонда келган тартиб бўйича ўқилиши афзалдир. Аммо суралар тартибини билмасдан адаштириб юборса, зарари йўқ. 

لو قرأ سورة ثم قرأ في الثانية سورة قبلها ساهيا لا يجب عليه السجود لأن مراعاة ترتيب السور من واجبات نظم القرآن لا من واجبات الصلاة فتركها لا يوجب سجود السهو. (البحر الرائق شرح كنز الدقائق).

«Агар бир сурани ўқиб бўлиб, иккинчи ракъатда эсида йўқ ҳолда ундан аввалги сурани ўқиса, у одамга саждаи саҳв қилиш вожиб бўлмайди. Чунки Қуръон сураларининг тартибига риоя қилиш Қуръон назми вожиботларидан саналади, намоз вожиботларидан эмас». (Ал-Баҳрур-Роиқ).