Фолбин ва коҳинларга бориш ҳақида икки ҳадис

Бўлимлар: 02. Ҳадис

Фолбин ва коҳинларга боришнинг ҳаром экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан иккитасини эслаб ўтамиз.

عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:

«من أتى كاهنا فصدقه بما قال فقد كفر بما أنزل على محمد صلى الله عليه وسلم».

(الألباني: صحيح الترغيب والترهيب – 3 / 97).

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки коҳиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, бас Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди». (Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб, Албоний –  3/97).

Бу ҳадис ғойибдан хабар берувчи коҳин ва фолбинларнинг ўзи ҳам, уларнинг сўзига ишонган одамнинг ҳам кофир бўлишига далилдир.

عَنْ صَفِيَّةَ عَنْ بَعْضِ أَزْوَاجِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ:

«مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَىْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاَةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً».

(صحيح مسلم – 7 / 37).

Сафия Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки «арроф»нинг олдига бориб, бирор нарса ҳақида сўраса, қирқ кечагача унинг намози қабул бўлмайди». (Саҳиҳи Муслим – 7/37).

Ушбу ҳадис фолбиннинг сўзига ишонмаган ҳолда унинг олдига бориш гуноҳи кабира бўлишини англатади.

Уламолар ҳадисдаги «намози қабул бўлмайди», деган иборани «унга савоб берилмайди», деган маънода шарҳлашган. Шунга кўра, ўша намозларни қайтариб ўқиш вожиб бўлмайди.

* Мавзуга оид савол-жавоб:

Билмасдан қилинган ширк амали кечириладими?