Тарк этди бизларни саноқли кунлар (шеър)

Бўлимлар: Шеърлар

Шайх Обидхон қори, Швеция
Ийдул-Фитр 1428 ҳ. (2007 м.)

Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,

Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…

Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!

Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!

Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!