Саудия Арабистонида эртага сешанба Рамазон ойининг ўттизинчи куни

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга кўра, бугун қуёш ботишидан олдин янги ой чиққанини кўриш имкони бўлмагани туфайли эртанги кун – 2016 йил 5-июл сешанба Рамазон ойининг 30-куни деб ҳисобланадиган бўлди.

Ийдул-Фитр байрами эса 2016 йил 6-июл чоршанба куни нишонланади, иншоаллоҳ.

Аллоҳ таоло ўқиётган намозларимиз, тутаётган рўзаларимиз ва бошқа барча ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ҳаммамизни Рамазон ойи чиқишидан аввал дўзахдан озод этилган жаннатий бандалари қаторига киритсин. Омин.

«Ислом Овози» таҳририяти

Мавзуга оид :

* Мамлакатлар орасида ийд кунидаги фарқнинг ҳукми