Рамазон ойи бошланди

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бир неча дақиқалар олдин эълон қилган расмий баёнотига кўра бугун қуёш ботишидан олдинроқ самода Рамазон ҳилоли зоҳир бўлганини мусулмонлар ўз кўзлари билан кўрганликлари собит бўлди.

Шундай қилиб бу кеча 2016 йил 6 июн, душанба Рамазон ойининг биринчи куни бошланди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни ушбу улуғ ой билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин, мўмин бандалари учун нусрат ва ғалабалар ато этсин.

“Ислом Овози” таҳририяти