Намоз ўқимайдиган одам фитр садақаси берса бўладими?

Бўлимлар: Фитр садақаси

Савол: Бизнинг ишхонада гарчи намоз ўқимаса ҳам ўзини мусулмон санайдиган ходимлар бор. Шулар фитр закотини берса бўладими? Беришлари шартми?

Жаъфар.

Жавоб: Бу савол намоз ўқимайдиган одам мусулмонми ёки кофирми, деган масалага боғлиқ. Бундан аввалроқ “Бенамоз кишининг рўзаси қабул бўладими?” (02.09.2009) деган мавзуда суҳбат эълон қилинган эди. Шу суҳбатни тинглашни тавсия қиламиз.

Намоз ўқимайдиган одам агар фитр садақаси бераман деса, бу жоиз, валлоҳу аълам.