Ижарага берилган автомобилдан закот чиқариладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Ижарага бериб фойда кўриш учун олинган автомобилни ҳам закот нисобига қўшиладими? Закотни қачон берса улуғроқ бўлади?

Тоҳиржон.

Жавоб: Ижрага берилган автомашинадан закот чиқарилмайди. Чунки автомашина касб эгалари ишлатадиган асбоб-ускуналар қаторига киради. Косиблар, ҳунармандлар ўз дастгоҳлари ва асбоб-ускуналаридан закот бермайдилар.

Закот бериш вақти мол нисобга етгандан бошлаб бир йил ўтиши билан бўлади. Масалан, молингиз 1429 йил Шаввол ойида нисобга етган бўлса ва 1430 йилнинг Шавволигача камаймай турган бўлса, шу молдан закот беришингиз фарз бўлади. Агар молларингиз ҳисобини Рамазон ойида қилишга одатланган бўлсангиз, закотингизни ҳам шу ойда берасиз. Рамазон ойида қилинган ибодатларнинг савоби кўпроқ бўлади, иншоаллоҳ.