Тарихнинг ёрқин саҳифаларида сақланадиган маърузалардан яна бири

Аллоҳнинг изни ва мадади ила келаётган жумъа куни «Ислом Овози» архивида сақланиб турган муҳим маърузалардан яна бирини эълон қиламиз.

Бу маърузани эшитиб чиқадиган ҳар бир инсофли инсон устозимиз шайх Обидхон қори ака ва бошқа раббоний уламоларимизга нисбатан МХХ томонидан узоқ йиллардан буён тарқатиб келинган туҳматлар нақадар жирканчли жиноят эканлигига яна бир бор амин бўлади.

Маърузада «мустақиллик»нинг илк кунлари жумҳурият раҳбарларининг муқаддас диёрларга қилган сафарлари, Адолатчилар деган ном билан танилиб Наманганда қисқа муддат фаолият юритган ҳаракат, унга нисбатан расмий матбуотнинг муносабати, Ислом дини тартиб-қоидаси бўйича жамиятни қандай ислоҳ қилиш лозимлиги ва яна бир қанча муҳим мавзулар ҳақида сўз боради.

МХХ нинг ҳақиқатпарвар Ислом уламоларига қарши олиб борган фитналари, иғволари, қатағонлари халқимизнинг яқин келажагини жуда ҳам аянчли аҳволга тушириб юборди.

Бироқ Ислом дини ягона ҳақ дин бўлганлиги учун, у барибир барча ғаразли кимсалар ва золим давлатлар устидан ғолиб бўлажак.

Бу дин ғалабаси йўлида ўзларининг жонларини, ҳовли-жойларинию мол-мулкларини фидо қилиб юборган мўминлар эса икки олам бахт-саодатини қўлга киритишларида зарра миқдорича ҳам шубҳа қилмаймиз.

Ҳақиқий бахт бой-бадавлат бўлиб яшашда ёки «оч қорним, тинч қулоғим» деб кун кечиришда эмас! Балки иймону исломда, солиҳ амаллар устида собитқадам туриб, дунё имтиҳонларидан аъло баҳо билан ўтиб олишдадир.

Халқимизни бугунги аянчли аҳволдан қутқара олишимиз учун ҳар биримиз энг аввало ўзимизни, аҳли-оила ва фарзандларимизни, умматимизнинг келажаги бўлган ёш йигит ва қизларимизни исломий тарбия билан улғайтиришимиз даркор.

Аллоҳ таоло Таҳрим сурасининг 6-оятида марҳамат қилади:

{يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ} [التحريم: 6].

«Эй иймон келтирган кишилар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз…».

Ўз давлати, миллати ва ватани учун озгина бўлса ҳам ғам-ташвиши бўлган раҳбарлар ҳақиқатпарвар уламоларга қулоқ тутишлари, ўқув юртларида ва матбуот минбарларида исломий тарбия учун кенг майдон очиб беришлари лозим.

Аллоҳ таоло барчаларимизни икки олам бахт-саодатига муваффақ айласин …

«Ислом Овози» таҳририяти