«Бувим Обидхон қорига ўхшаб юрсин деб исмимни Обидхон қўйган эканлар …»

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Ислом овози таҳририяти!

Қилиб турган хизматларингизга Аллоҳ таоло юқори мартабаларни насиб этсин. Обидхон қори акага Аллоҳ таоло шифойи комил ато этсин, деб дуодамиз. Қори акани ва сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Қори акага ёшлигимдан ихлос қўйганман ва ҳурматим баланд. Асарларини мунтазам эшитишга ҳаракат қиламан ва яхши кўраман.

Ҳатто бувим Обидхон қори акани ҳурмат қилганлари ва яхши кўрганлари учун «Обидхон қорига ўхшаб юрсин» деб исмимни Обидхон қўйган эканлар. Афсуски Қори акага шогирд бўлиб юриш ва у зотдан таҳсил олишга муяссар бўла олмадим.

Сизлардан илтимос:

Иложини топсангиз Қори акага саломимни етказсангиз, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Яқинда Қори акага суиқасд қилган малъун Юрий Жуковскийнинг қамалганини эштиб хурсанд бўлдим, сизларни чин қалбимдан табриклайман.

Ислом Овози мухлиси / Обидхон …