Жумъа куни билан табриклаш жоизми?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 28 рабиул-аввал (2008 м. 4 апрел)

Савол: Мен жумъа куни уч-тўртта бўлиб турган мусулмонлар билан саломлашдим ва «жумъа муборак, биродарлар!» деб табриклаган бўлдим. Менга улар танбеҳ беришди. Тушунмай қолдим, жумъа байрам эмасми? А. Чимкент.

* Таҳририятдан:

Шу мазмундаги савол таҳририятга такрор-такрор келиб туради. Шу боисдан устозимизнинг бир неча йил муқаддам айтиб ўтган жавобларини қайта нашр қиляпмиз.

Жавобнинг хулосаси:

Жумъа куни билан табриклаш дуо мақсадида аҳён-аҳёнда содир бўладиган бўлса жоиз. Аммо доимий одатга айлантириб олинса ёки суннат амал деб эътиқод қилинса бидъат бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.