Масжид йўқ жойда азон айтиладими ва имомликка ким ҳақли

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол:

Масжид йўқ ерда бўлганимизда намоз вақти бўлиб қолса азон айтишимиз керакми ёки иқомат (такбир) айтиб намоз ўқийверамизми?

Жавоб:

Агар жамоат бўлсангизлар азон айтишингиз вожиб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Молик ибн Ҳувайрис жамоати савол беришганда айтганлар:

«إذا حضرت الصلاة فليؤذن لكم أحدكم وليؤمكم أكبركم».

«Намоз ҳозир бўлса сизлар учун ичингиздан бирингиз азон айтсин ва сизлардан каттангиз имомликка ўтсин».

Икки киши ва икки кишидан кўп бўлганлар жамоат ҳисобланадилар ва ичларидан бир киши азон айтиши вожиб бўлади. Кейин ёш жиҳатдан ёки илм жиҳатдан каттароқ бўлган киши имомликка ўтади, ҳадисда келган тартибга биноан. Илмда баробар бўлсалар ёши улуғроқ бўлган киши имомликка ўтади.

Қуръони каримни яхшироқ ўқийдиган ёки Аллоҳ йўлида эртароқ ҳижратга чиққан киши бўлса ёки шунга ўхшаш диний амалларда пешқадамроқ бўлган киши бўлса ўша одам имомликка ҳақлироқ бўлади. Қуръони каримни яхшироқ биладиган, сўнг Суннати Набавийяни яхшироқ биладиган, сўнг ҳижратда пешқадамроқ бўлган, сўнг ёши улуғроқ бўлган киши.

Илм ва бошқа фазилатларда баробар бўлсалар ёши улуғроқ одам имомликка ўтади, ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек.

Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ фатволари.