Суннатга эргашайлик, бидъат ва ширклардан узоқ бўлайлик

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Нисо сурасининг 59-ояти тафсири;

    {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا} [النساء: 59].

    «Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга итоат қилингиз, ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) иш бошчиларга ҳам! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир».

  • Қуръон ҳам Суннат ҳам Аллоҳ ҳузуридан келган ваҳий, унда ҳеч қандай хато-камчилик бўлиши мумкин эмас;
  • Пайғамбарлардан бошқа барча инсонларда хато рўй бериб туриши табиий:
  • Хулафои Рошидинларнинг суннатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан;
  • Ислом тарихида ўтган барча уламоларни ҳурмат қиламиз, илмларини ўрганамиз, аммо Қуръону Суннатдан устун қўймаймиз;
  • Дунёвий илмларни кофирдан ҳам ўрганиш жоиз , агар динга аралаштириб юбормаётган бўлса;
  • «Насоролар Ийсо алайҳиссаломни улуғлаймиз деб чуқур кетганларидек сизлар ҳам мени улуғлашда чуқур кетиб қолманглар!». (Ҳадиси шариф).
  • Мавлуд масаласи;
  • «Мавлудни нишонлаш одамларнинг динга бўлган ихлослари кучайишига хизмат қилади» деган даъвога жавоб;
  • Ислом умматининг аввали нима билан ислоҳ қилинган бўлса охири ҳам ана шу нарса билан ислоҳ қилинади;
  • «Ҳар бир пайғамбар ўзининг умматини Аллоҳ билдирган барча яхшиликларга йўллаши ва уларни барча ёмонликлардан огоҳ этиши ҳақ – вожибдир». (Ҳадиси шариф).
  • Ҳақиқат кўпчилик одамлар қилаётганлиги билан эмас, шаръий далиллар билан аниқланади;
  • Дунёда энг кўп одамлар ботил йўлларга – куфр, ширк, бидъат ва гуноҳ-маъсиятларга кириб кетганлар;
    Аллоҳ айтади:

    {وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ}. [سبأ: 13].

    «Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар) оздир» . (Сабаъ: 13)

    {وَإِن تُطِعْ أَكْثَرَ مَن فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ}. [الأنعام: 116].

    «Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар». (Анъом: 116).

  • Кибр ҳақ сўзни рад этиш;
  • Озчилик бўлсак ҳам ҳақ йўлда собитқадам бўлайлик;
  • Жумъа куни ва бошқа пайтларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиб юришнинг фазилати буюк;
  • Салавот айтиш вақти ва ўринлари;
  • Мавлуд куни салавот айтиш керак деб белгилаб қўйиш бидъат;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламани энг кўп яхши кўрган ва энг тўғри йўлда юрган зотлар Хулафои Рошидин ва саҳобаи киромлар;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ширкий сўзларни қўллаб юборган шоирларнинг шеърларидан бирига уламоларнинг раддиялари;
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси, ғайбий илмларни билмайдилар, Аллоҳнинг хазиналари у зотнинг қўлларида эмас.
    Аллоҳ айтади:

    {قُلْ لا أَقُولُ لَكُمْ عِنْدِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلا أَقُولُ لَكُمْ إِنِّي مَلَكٌ إِنْ أَتَّبِعُ إِلا مَا يُوحَى إِلَيَّ} الآية. [الأنعام: 50]

    «Айтинг (эй Расулуллоҳ): «Сизларга: «менинг ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари мавжуд», демайман ва ғайбни ҳам билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашурман»…». (Анъом: 50).

  • Маломатдан қўрқиш билан саломат бўлиш имконсиз;
  • Савол-жавоб: мунофиқлар билан қандай муомалада бўлишимиз лозим?