Ҳақиқий сеҳрга ҳам ёлғон сеҳрга ҳам алданманглар (4)

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил 18 август

  • Сулаймон алайҳиссалом сеҳргар бўлмаганликлари, одамларга сеҳр ўргатадиганлар кофир бўлиши ҳақидаги ояти карималар тафсири (Бақара сураси, 99-103 оятлар);
  • Сулаймон алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан сўнг одамлар аста-секин диндан узоқлашиб, жаҳолат ботқоғига ботиб кетганликлари туфайли олдиларига шайтонлар инсон суратида келиб уларни адаштириб ташлаши осон бўлди;
  • Сеҳрни ўрганиш ҳам ўргатиш ҳам ҳаром ва куфр;
  • Ҳорут ва Морут номли фаришталарни Аллоҳ таоло фитна ва имтиҳон учун юборган;
  • Ҳорут ва Морут юборилганликларининг ҳикматларидан бири: пайғамбарларнинг мўъжизалари билан сеҳргарларнинг сеҳрлари орасини ажрата билиш;
  • Ҳеч ким ҳеч қачон ўзича пайғамбар бўла олмган ва бўлмайди ҳам;
  • Пайғамбарларни Аллоҳ таоло Ўзи буюк тарбия билан улғайтирган;
  • Пайғамбарларнинг ҳатто пайғамбар бўлишларидан олдинги ҳаётлари ҳам жуда гўзал ва улкан ибратли ҳаёт бўлган;
  • Пайғамбарларнинг ота-боболари ва момолари ҳам ҳеч қайси бирлари зино ва бошқа фаҳш ишларга асло яқинлашмаганлар;
  • Сеҳрнинг таърифи: манбаи ва сабаби кўпчиликка махфий бўлган нарса;
  • Сеҳрнинг турлари ва даражалари;
  • Сеҳр турларининг ичида ҳақиқийси (одамларга таъсир ўтказадиган, уларни касал қилиб ва ўлдириб қўйишгача борадигани) ҳам ёлғони – одамларнинг фақат кўзларини ва хаёлларини чалғитиб сеҳр қиладигани) ҳам бўлади;
  • Америкадан Ўзбекистонга келиб сеҳр ўйинларини кўрсатиб омма одамларни алдаган сеҳргарларнинг қилиқлари ҳақида ушбу соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;
  • Сеҳр ишларини ривожлантириб, омма халқларни алдаб туриш сиёсатидан кўзланган мақсадлар.