Сеҳргар ва экстрасенс фитналари ва улардан сақланиш йўли (2)

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йил

  • Сулаймон алайҳиссаломга «у киши сеҳргар бўлган» деб туҳмат қилган ва подшоҳлик тахтлари остидан сеҳр китобларини топиб берган шайтонлар қиссаси;
  • Сеҳргарлар жинларга сиғиниш орқали баъзи махфий маълумотларни билиб олсалар ҳам Аллоҳнинг тақдирисиз ҳеч нарса қила олмайдилар;
  • Фиръавннинг сеҳргарлари Мусо алайҳиссалом дунёга келишлари ҳақидаги хабарларни билиб, етказиб турдилар, Фиръавн бор куч-қуввати билан барча чора-тадбирларини қўллади, лекин барибир Аллоҳ ирода қилган нарса амалга ошди –  Фиръавн ҳалок қилинди!
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ўлдириб юборишга ҳаракат қилгандилар. Аммо Аллоҳнинг тақдирига қарши ҳеч нарса қила олмадилар;
  • Фолбинлар ва сеҳргарлар тарих давомида хору зор бўлиб келган;
  • Шайтонлар ва жинлар ибодатли тақводор мўминлардан қўрқадилар ва уларга ҳеч қандай ёмонлик етказа олмайдилар;
  • Қуръони карим тиловати ва саҳиҳ ҳадисларда келган дуо ва зикрлар энг кучли қўрғон ва энг мукаммал шифо;
  • Касаллик ҳам бир имтиҳон. Ҳалол йўллар билан ҳаракат қилиб шифо топа олмаган мўмин ҳеч нарса ютқазмайди, унинг охиратдаги ажр-мукофотлари чексиз;
  • Экстрасенсларнинг фаолиятига муносабат;
  • Миссионерлар билан ҳамкорлик қилаётган баъзи экстрасенслар касал одамларга «Ийсо худо, сизларга Ийсо шифо бераяпти» деётганлари ҳақидаги маълумотлар;
  • Куфр, ширк ва ҳаром йўллар орқали «шифо топаётганлар» дунё ҳаётини деб охиратларини куйдиряптилар, ўзларини ўзлари дўзахий қилиб юборяптилар;
  • Ибратли ҳикоя ва эълонлар.