«Обидхон доим ҳақ гапни гапириб келди …»

Яратганнинг Ўзига шукрлар бўлсин, дўстимиз Обидхон қори Назаровнинг ҳаётга қайта бошлагани ҳақида хабарлар ола бошладик …

Ўзбекистон ҳукумати бошлиқлари томонидан юборилган малъун кимлиги ошкор бўлди. Жазосини олди.

Обидхоннинг ҳаётга қайтиши ва унга қасд қилганларнинг кимликлари ошкор бўлишининг ўзи ёвуз ниятли рақибларнинг, қанчалик катта куч бўлишларига қарамай, ҳақ ва ҳақиқат олдида яна бир марта қаттиқ мағлубиятга учраганларининг исботидир.

Мен Обидхон ҳақида кўп ўйлайман …

Нима учун Ўзбекистон ҳукумати (суд эътирофида тасдиқланган) Обидхонга бунчалик қасд қилдики, қайта – қайта ҳужумлар уюштирди?

Гап яна Ҳақ ва Ҳақиқатга бориб тақалади!

Обидхон доим ҳақ гапни гапириб келди.

Ҳеч маҳал ўзига, ўз виждонига ва ихлосмандларининг эътиқодларига
ҳиёнат қилмади.

Ўзбекистон ҳукмдорларининг қора ниятли давралари учун шунинг ўзи катта хатар эди!

Яъни, ҳақ гапни айтишнинг ўзи – ҳақ ва ҳақиқат душманлари учун катта хатар!

Қотил ёллаб, унинг жонига қасд қилишлари бу ёвузларнинг биринчи ҳаракатлари эмасди…

Ундан олдин, Ўзбекистондаги пайтларида ҳам бир неча бор унинг жонига қасд қилинганидан хабардорман.

Обидхон доим кўнглимга яқин, софдил одамлардан бири эди. Ҳозир ҳам шундай…

Чет элга чиқиб, бошпана топганидан кейин ҳам тинчланишмади ва уни ҳам тинч қўйишмади…

Қотил юборилишидан аввал Обидхонга қарши маънавий ва руҳий шикаст етказишга уринишлар кўп бўлганини унутганим йўқ.

Бошқалар ҳам унутишмаган бўлса керак.

Обидхон уларнинг ҳужумларига ҳам ниҳоятда босиқлик билан, ўринли жавоблар берганди …

Қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, бу «ҳужумчи»ларнинг қилмишлари – Ўзбекистон ҳукумати истакларига мос тушганди!

Бу ҳужумлар ва қутуришларнинг ҳаммаси дўстимиз Обидхонга Яратганнинг ўзидан юборилган синовлар деб қараймиз …

Шифо топаётганидан мамнунмиз ва Яратганга яна бир бор шукроналар айтамиз!

(Ёдгор Обид аканинг Фэсбукда ёзган мақолаларидан иқтибос)